"Ланс" клуби Ҳусановнинг трансферини тасдиқлади
24 июл 2023 20:38
Янгиликлар
"Ланс" клуби Ҳусановнинг трансферини тасдиқлади
Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Бироз аввал сайтимиз орқали Франциянинг "Ланс" клуби Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Ҳимоячи бугун тиббий кўрикдан ўтди ва Франция вице-чемпиони "Ланс" клуби билан 4 йиллик шартнома тузди. Ҳамюртимиз 25-рақам остида тўп тепади.
Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ўйнайдиган биринчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Маълумот учун, "Ланс" ўтган мавсум Франция чемпионатида иккинчи ўринни олган ва янги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар