UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  2 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  9 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0

РАСМАН! Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" билан 4 йиллик шартнома имзолади Янгиликлар

РАСМАН! Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" билан 4 йиллик шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Францияда давом эттиради.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Абдуқодир Ҳусанов бугун тиббий кўрикдан ўтди ва Франция вице-чемпиони "Ланс" клуби билан 4 йиллик шартнома тузди. Ҳамюртимиз "Ланс"да 25-рақам остида тўп тепади.

Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ўйнайдиган биринчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Маълумот учун, "Ланс" ўтган мавсум Франция чемпионатида иккинчи ўринни олган ва янги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

"Ланс" клуби билан шартнома тузганимдан бахтлиман. Машғулотларда бор кучим билан ишлайман ва менга имконият берилган ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишга интиламан. Янги клубим сафида майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман", - деди Абдуқодир Ҳусанов шартнома тузганидан сўнг championat.asia сайтига.

Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетди

Рейтинг: +131   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика