"Ланс" футболчисини Бундеслига клубига ижарага берди

Omonjon To`xtamirzayev
23 июл 2024, 18:41
Франциянинг "Ланс" клуби ҳужумчи Морган Гилавогини ижарага беришга қарор қилди.

Бу ҳақида "Ланс" ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. 

Французлар форвардни сотиб олиш ҳуқуқи билан "Санк-Паули" клубига ижарага берди.

Эслатиб ўтамиз, "Санкт-Паули" клуби ўтган мавсум якунларига кўра Бундеслига 2"да 69 очко билан биринчи ўринни эгаллаб, Бундеслига йўлланмасини қўлга киритган.

26 ёшли Морган Гилавоги Лига 1 ўтган мавсумида 23 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.  

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia