UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Реал", "Бавария", ПСЖ, "Интер" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  10 00:38ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Жирона"ни пенальтидан урилган гол эвазига мағлуб этди, "Динамо Загреб" — "Селтик" ўйинида ҳисоб очилмади  15 23:43Хвича тиззасидаги боғлам жароҳати сабаб бир ой майдонга туша олмаслиги мумкин  0 22:28АПЛ клуби "Интер Майами" футболчисини 15+3 млн доллар эвазига харид қилди  0 21:08Жасур Жалолиддинов қаерда?  18 20:46МЮ юқори маоши сабаб Рэшфордни қишда ёки ёзда сотишга тайёр. Маркуснинг кетиши клубга трансфер бозорида кўпроқ эркинлик беради  1 20:21Қирғиз Республикасида 2024 йилдаги энг яхши мураббийи Ислом Аҳмедов, энг яхши ўйинчиси эса Жоэль Кожо бўлди  4 19:57Анчелотти Гюлер ва Эндрик қишда жамоани тарк этмаслигини билдирди  0 19:32"Реал" "Челси" юлдузини харид қилмоқчи  6 19:06Ятимов: "Тожикистон чемпионати ва РПЛ ўртасида катта фарқ бор"  1 18:37Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи  6 18:10Шаҳзод Убайдуллаев: "Навбаҳор"нинг таклифини ортиқча ўйлаганим йўқ. Янги мавсумда Наманганда бошқача атмосфера кутяпман"   5 17:46Алиссон тузалди  1 17:20Абдумавлон Абдужалилов: "Муваффақиятсизликда айбдор битта бўлмайди. "Бунёдкор" олдига юқори мақсад қўйилган. Гапда эмас, амалда кўрсатишга ҳаракат қиламан"  2 17:04Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди  30

"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов ўз орзусига эришиши учун имконият яратиб берди. Футболчи Қатарга йўл олди Янгиликлар

"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов ўз орзусига эришиши учун имконият яратиб берди. Футболчи Қатарга йўл олди

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Қатардаги U-23 Осиё кубогида иштирок этадиган бўлди.

Осиё кубоги ФИФА кунларида ўтказилмаётгани сабабли клублар ўз футболчиларини бу мусобақага қўйиб юборишга мажбур эмаслар. Аммо Ўзбекистоннинг барча легионерлари турнирда иштирок этишлари таъминланди.

Франциянинг "Ланс" клуби ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлди. Шу ўринда клуб футболчининг Олимпиадага йўлланма олиш ва унда иштирок этиш орзуси ушалиши учун йўл очиб берганини таъкидлаш лозим. Футболчи кечаги ўйиндан кейин Қатарга йўл олди ва Вьетнам билан учрашувга қадар терма жамоа ихтиёрида бўлади. 

Биздаги маълумотларга кўра, "Ланс" мураббийлар штаби аслида Ҳусановни кечаги "Клермон"га қарши баҳсда майдонга туширишни режалаштиришганди. Аммо футболчини 26 ва 29 апрель кунлари терма жамоа сафида (эҳтимолий 120 дақиқадан) иккита муҳим ўйин кутиб турганини ҳисобга олиб, уни захирада қолдиришди.

Шу ўринда ўзбекистонлик футбол мухлислари Ҳусановнинг орзусига эришишга тўсқинлик қилмагани учун, "Ланс" инстаграм саҳифасида клубга ва мураббийга раҳмат айтишларини сўраб қолардим. Инстаграмга ўтиш

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика