

Олдинроқ, "Барселона" "Севилья" билан 23 ёшли ҳимоячининг трансфери борасида келишиб олгани маълум қилинган эди. Каталония клуби 35 млн. евро тўлаши кутилмоқда.
"Лангле таътилда. У янги мураббий билан учрашишдан олдин қарор қабул қилмайди. Янгиликлар йўқ. "Севилья"га ҳурмат кўрсатиш ниятидамиз" - дейди футболчининг агенти Грегори Декада.
Сўнгги мавсум Лангле "Севилья" сафида ЛаЛиганинг 35та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли пас берди.


