"Барселона" 35 млн. евролик трансфер борасида келишиб олди

Aslanov Jasurbek
16 май 2018, 15:39
"Барселона" "Севилья" билан марказий ҳимоячи Клемент Лангле трансфери борасида келишувга эришди.

23 ёшли футболчининг трансфери 35 млн. евро эвазига амалга ошиши мумкин.

Тахминларга кўра, ҳимоячи кўк-анорранглилар билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Ҳимоячи 2017 йилнинг январида "Нанси"дан "Севилья"га, 5 млн. евро эвазига ўтган эди.

Жорий мавсум Лангле "Севилья" сафида ЛаЛиганинг 34та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo