Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди

Administrator
17 июл 2024, 21:21
17 ёшли футболчи ўз рақамини ўзгартирди.

"Барселона" клуби футболчиси Ламин Ямаль янги мавсумни 19-рақамда ўтказади. Каталон клуби ўзининг ижтимоий тармоқларида бу ҳақда эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида 19-рақамда клуб афсонаси Лионель Месси ҳам ўйнаган.

Ўтган мавсум Ямаль 27-рақамда тўп тепганди.

Маълумот учун, ўтган ҳафта "Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга тайёрлиги хабар берилганди. Ҳозирги кунда 10-рақам жамоадаги келажаги ноаниқ бўлиб турган Ансу Фатига тегишли ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com