

"Клублар ўзи ишлаб топган пулларни сарфлаши керак. "Манчестер Сити" ва ПСЖнинг муаммоси шундаки, уларни мамлакат молиялаштиради. Агар улар футболчи сотиб олишса, бу пуллар бензин ва газ савдосидан тушган бўлади.
Бу Европа футболига зарар келтиради. Улар туфайли трансфер бозорида нархлар ошиб кетмоқда" - дейди Тебас.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ва ПСЖни қатарлик шайхлар томонидан бошқарилади.



