

"Marca" хабарига кўра, лиганинг асосий ҳомийлари ўйинларнинг оҳирига етказилиши шарт эканлигини таъкидлаб ўтишган. Ушбу учрашув 8 соат давом этган.
Унда томонлар лиганинг қолган ўйинлари ташкиллаштирилиши борасида мулоқотлар ҳам олиб боришган, бироқ якуний қарорга келинмаган.
Ҳозирча барчаси мамлакатдаги ҳолатга ва ҳукуматнинг розилигига боғлиқ бўлиб турибди.



