UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  0 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  5 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  3 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  4 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1

ЛаЛига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад" дарвозасига 6та гол урди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад" дарвозасига 6та гол урди

Испания чемпионатининг 28-турида "Реал Сосьедад" "Барселона"ни қабул қилди.

Реал Сосьедад

Андер Барренечеа - 77'

Примера Дивизион . 28-тур

22/03/2021, 01:00

6
:
1
Тугади

Барселона

Антуан Гризманн - 37', Сержиньо Дест - 43', Сержиньо Дест - 53', Лионель Месси - 56', Усман Дембеле - 71', Лионель Месси - 89'

Стадион: Reale Seguros Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
9'  Мартин Зубименди
61'  Андони Горосабель (Андер Барренечеа)
61'  Кристиан Порту (Аднан Янузай)
72'  Мартин Зубименди (Карлос Фернандес)
77'  Андер Барренечеа
77'  Карлос Фернандес
79'  Игор Субельдия
83'  Игор Субельдия (Модибо Саньян)
83'  Александер Исак (Хон Баутиста)
90'  Карлос Фернандес
27'  Серхио Бускетс
37'  Антуан Гризманн
43'  Сержиньо Дест
43'  Лионель Месси
53'  Сержиньо Дест
56'  Лионель Месси
56'  Серхио Бускетс
67'  Серхио Бускетс (Рональд Араухо)
68'  Педри (Илайш Мориба)
71'  Усман Дембеле
71'  Илайш Мориба
79'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
84'  Сержиньо Дест (Франсишку Тринкан)
85'  Антуан Гризманн (Рикард Пуч)
88'  Мартин Брейтуэйт
89'  Лионель Месси
89'  Жорди Альба


"Реал Сосьедад" – "Барселона" 1:6

"Реале Арена"

Голлар: 0:1 – 37 Гризманн, 0:2 – 43 Дест, 0:3 – 53 Дест, 0:4 – 56 Месси, 0:5 – 71 Дембеле, 1:5 – 77 Барренечеа, 1:6 – 89 Месси.

"Реал Сосьедад" – Ремиро, Субельдия (Саньян, 83), Ле Норман, Горосабель (Барренечеа, 61), Меркеланс, Гевара, Порту (Янузай, 61), Субименди (Фернандес, 72), Ойарсабаль, Мерино, Исак (Баутиста, 83).

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Дест (Тринкау, 84), Мингеса, Альба, Бускетс (Араухо, 67), де Йонг, Педри (Мориба, 68), Дембеле (Брэйтуэйт, 79), Гризманн (Пуч, 85), Месси.

Огоҳлантиришлар:  Субименди (9), Бускетс (27), Субельдия (79), Брэйтуэйт (88).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

89. ГОООЛ! Лионель Месси ўйиндаги сўнгги голни урди. Альбанинг чап қанотдаги фаоллиги ва аниқ узатмасидан сўнг Лионель Месси дубль қайд этди.

76. ГОООЛ! Барренечеа "Реал Сосьедад" ҳисобни қисқартиришига сабабчи бўлди. Унинг кучли зарбасидан сўнг, тўп рақиб дарвозасидан жой олди. 1:5.

74. Захирадан ўйинга қўшилган Аднан Янузай узоқ масофадан Тер Штеген дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо немис посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

71. ГООООЛ! Ана энди бу голга ҳакамлар ҳам аралаша олишмайди. Усмон Дембеле тўпни бир ўзи рақиб жарима майдончаси ичигача олиб кирди ва кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 0:5.

66. ГОООЛ! Дембеле рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо... Ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини маълум қилди. ВАР барчасига ойдинлик киритмоқда... ОФСАЙД!

59. УСМОООН! Дембеле ҳам ўйин қайдномасига гол муаллифи сифатида киришга уриниб кўрди, аммо унинг ўткир бурчакдан берган зарбасини посбон қайтарди.

56. ГОООЛ! "Барселона" ҳисобни 0:4 кўринишига келтирди. Бу сафар Месси ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бускетснинг идеал узатмасидан сўнг Лео рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди ва дуэлда уни таслим этди.

53. ГОООЛ! ЯНА ЎША ДЕСТ! Хорди Альба ажойиб тарзда бир рақибини алдаб, рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвозага яқинлашаётган Мессига узатди, бироқ ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб етиб келди, аммо унинг зарбаси Сержиньонинг оёғига тегиб, тескари йўналишда - дарвоза тўрига кириб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

43. ГОООЛ! ДЕЕЕЕСТ! Лео рақиб жарима майдончаси қаршисида тўпни қабул қилди ва икки футболчи орасидан айёрона пас бериб, Дестни рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Америкалик футболчи эса имкониятдан унумли фойдаланди. 0:2.

37. ГОООЛ! "Барселона" ҳисобни очди! Жуда узоқ давом этган ҳужум гол билан якун топди. Рақиб жарима майдончаси чизиғи устида турган Месси тўпни чап қанотда очилаётган Альбага узатди, Хорди эса тезда тўпни марказроқдаги Дембелега берди. Усмоннинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб Гризманн етиб келди ва дарвозани ишғол қилди.

34. Педриии... "Барселона" ярим ҳимоячиси рақиб жарима майдончасига кирмай дарвозага зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегди ва навбатдаги ҳужум омадсиз якун топди.

30. Ҳозирча фақат  "Реал Сосьедад" ҳисобни очишга яқин келди, "Барселона"нинг ҳужумлари эса кўпинча ярим йўлда узилиб қолмоқда.

24. Тер Штеген рақиб футболчисининг жуда яқин масофадан берган зарбасидан сўнг тўпни танаси билан қайтаришга муваффақ бўлди.

23. Месси тўпни узатишга кечиккани туфайли "Барса"нинг ҳужуми жуда эрта якун топди.

20. Баҳснинг дастлабки 20 дақиқаси якунига етди, аммо ҳисоб очилганича йўқ. Кичик устунлик "Барселона" томонида.

11. Мессининг зарбасидан сўнг рақиб посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

9. Сариқ карточка. Зубименди Дембелени йиқитиб, ўта хавфли ҳужумнинг олдини олди, бироқ ҳакам уни жазолади.

6. "Реал Сосьедад" рақиб футболчиларининг хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди, аммо ўз ҳужумларини муваффақиятли якунлай олишмади.  Гризманн ҳимояга ёрдамга келди.

4. Тўпга эгалик қилиш борасида "Барселона" тезда устунликни қўлига олди.

1. Учрашув бошланди. 

Реал Сосьедад – Барселона

22 март, 01.00, «Реале Арена»

Реал Сосьедад – Ремиро, Субельдия, Ле Норман, Горосабель, Меркеланс, Гевара, Порту, Субименди, Ойарсабаль, Мерино, Исак.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Дест, Мингеса, Альба, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика