"Лацио"нинг Йилмаз бўйича таклифи "Галатасарой" раҳбарлари кулгусига сабаб бўлди

Narzulla Saydullayev
19 авг 2013, 12:03
"Галатасарой" раҳбарияти вакиллари "Лацио"нинг Бурак Йилмаз бўйича таклифига изоҳ бериб ўтишди.
Турк клуби президенти Унал Айсал ҳақиқатдан ҳам римликлардан таклиф бўлгани, бироқ бу таклиф жуда кулгили эканини таъкидлади. Айсалнинг сўзларига кўра, "Лацио" бу футболчини аввал 300 минг евро эвазига ижарага олиб, кейинроқ 8,7 миллионга сотиб олмоқчи бўлишган.

"Бурак - жамоанинг энг муҳим футболчиларидан. У бизга керак. У ўтган мавсумда чемпионлар лигасининг ўзида 8та гол уришга эришди. Таклиф учун рахмат, бироқ биз бу таклифни кўриб чиқмоқчи ҳам эмасмиз. Таклифингиз кулгили", дейди "Галатасарой" президенти.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru