"Лацио" миллионларидан айрилиб қолди

Aslanov Jasurbek
28 мар 2018, 17:00
"Лацио" 2 млн. еврони фирибгарлар ҳисобига ўтказиб берди.

Маълумотларга кўра, "Лацио" ўзини "Фейеноорд" клуби сифатида таништирганлардан хат олган. У ерда ҳимоячи Стефан де Врейнинг трансфер пулини тўлаш учун ҳисоб рақам кўрсатилган эди.

"Лацио" ушбу ҳисобга 2 млн. евро ўтказиб берди. Маълум бўлишича, "Фейеноорд" ҳеч қандай пул қабул қилмаган, барча маблағ фирибгарларнинг қўлига ўтиб кетган экан.

Ушбу иш билан шуғулланаётган прокурорнинг сўзларига кўра, у пулларни Голландия банкидан топишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Il Tempo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›