

"Лацио" президенти Клаудио Лотито кейинги ҳафта Луис Альберто агентлари билан учрашади. Ушбу учрашувда испаниялик ярим ҳимоячининг маоши оширилиши борасида гап боради. Яқинда Альбертонинг йиллик маоши 3,5 миллион еврогача ошиши мумкин. Лотито бу борада жамоа бош мураббийи Маурицио Саррининг розилигини олган ва катта эҳтимол футболчи талаблари бажарилади.



