"Лацио" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани узайтиради
03 мар 2020 22:41
Янгиликлар
"Лацио" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани узайтиради
"Лацио" ярим ҳимоячиси Луис Альберто Рим клуби билан ҳамкорликни давом эттириши мумкин.
"Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, жамоа раҳбарияти испаниялик футболчи билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги битим имзоламоқчи. Келишув амалга ошса, 27 ёшли хавбек йилига 4 млн евро (бонуслардан ташқари) маош олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Луис Альберто "Лацио" сафига 2016 йилда "Ливерпуль"дан 4 млн евро эвазига келиб қўшилганди. У бугунги кунга қадар "бургутлар" жамоаси сафида 124 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 24та гол ёздириб қўйишни уддалади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар