

Ачерби вакиллари ва "Лацио" раҳбарияти ўтган ойда клуб ўйинчининг сотуви борасидаги ҳар қандай таклифни кўриб чиқиши бўйича келишувга эришишганди. 34 ёшли футболчида мавсум давомида римликлар мухлислари билан конфликт юзага келди.
Франческо Ачерби 2021/22 йилги мавсум "Лацио" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.
Унинг Рим клуби билан тузган шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.



