"Лацио" "Айнтрахт" ўйинчиси Костичга қизиқмоқда

Alisher
21 июн 2021
"Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Филип Костич фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

28 ёшли сербиялик футболчига Маурицио Сарри қўл остидаги "Лацио" клуби даъвогарлик қилмоқда.

Римликлар футболчини 20 млнга харид қилиш имконияти билан 3 миллион еврога ижарага олмоқчи.

Костич ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 17та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira