

25 ёшли испаниялик футболчига "Атлетико", "Севилья" ва "Валенсия" клублари қизиқиш билдирмоқда. Самуэлнинг шунингдек 2015-2018 йиллар давомида у ҳаракат қилган "Вильярреал" клубига ўтиши ҳам истисно қилинмаяпти.
Миланликлар Кастильехонинг трансферидан 15 миллион евро ишлаб олишмоқчи.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серия доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Испан футболчисининг Милан гранди билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



