Ла Лигада жорий мавсум ютқазмаган ягона жамоа қолди

Alisher
4 окт 2021, 09:51
"Вильярреал" жорий мавсум Испания чемпионатида мағлуб бўлмаган ягона жамоадир.

Унаи Эмери жамоаси ҳисобида 2та ғалаба ва 5та дуранг мавжуд. Тўплар нисбати эса 8:3 кўринишини олган.

Олдинроқ, 8-турда бунга қадар ҳисобида мағлубият йўқ бўлган "Реал" ва "Севилья" жамоалари ютқазишганди.

"Вильярреал" Испания чемпионатида айни дамда 11-ўринда бормоқда. Жамоа 17 октябрда "Осасуна" билан учрашади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia