Ла Лига. Янузай ва Майораль гол урган ўйинда дуранг қайд этилди

16 мар 2019, 07:55
Кеча Испания Ла Лигаси 28-турига старт берилди.

Турнинг илк ўйинида “Реал Сосьедад” жамоаси ўз уйида “Леванте”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувда ҳисобни мезбонлар аъзоси Аднан Янузай 26-дақиқада очган бўлса, меҳмонлардан бу голга 79-дақиқага келиб, Борха Майораль жавоб қайтарди.

Реал Сосьедад – Леванте 1:1

Голлар: 1:0 – 26 Янузай, 1:1 – 79 Майораль.

Реал Сосьедад – Рульи, Сальдуа, Элустондо, Навас, Тео, Мерино, Гевара, Сурутуса, Янузай, Сандро Рамирес (Баутиста, 66), Ойарсабаль.

Леванте – Фернандес, Коке (Саймон, 61), Рубен Везу, Робер, Родригес (Постиго, 81), Луна, Рочина (Марти, 74), Кампанья, Барди, Майораль, Моралес.

Огоҳлантиришлар: Рубен Везу (30), Родригес (38), Сандро Рамирес (44), Мерино (70).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia