Ла Лига. "Реал" ишончли ғалабага эришди ва чемпионлик сари яна бир қадам ташлади
10 апр 2022 01:57
Янгиликлар
Ла Лига. "Реал" ишончли ғалабага эришди ва чемпионлик сари яна бир қадам ташлади
"Реал Мадрид" – "Хетафе" 2:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар: 1:0 – 38 Каземиро, 2:0 – 68 Васкес.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба (Начо, 86), Милитао, Марсело, Каземиро (Себальос, 75), Вальверде, Камавинга, Васкес, Бензема (Бэйл, 74), Винисиус Жуниор (Асенсио, 83), Родриго.
"Хетафе" – Сория, Суарес, Митрович, Джене, Куэнка (Кабако, 82), Оливера, Максимович (Йокушлу, 86), Аленья (Оскар Родригес, 46), Вильяр (Флорентину, 74), Унал, Майораль (Сандро Рамирес, 46).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (44), Вальверде (45), Оливера (76), Джене (79).
Реал Мадрид Каземиро - 38', Лукас Васкес - 68' Примера Дивизион . 31-тур 10/04/2022, 01:00
Хетафе Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 50740 томошабин Бош ҳакам: Cesar Soto
Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Реал" чемпионлик сари навбатдаги қадамни ташлади.
90+1-дақиқа. Йокушлу узоқ масофадан зарба йўллаб, омадини синаб кўрди.
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Энес Уналнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегди.
Бурчак зарбалари бўйича ҳисоб 10:2, албатта "Реал" фойдасига.
89-дақиқа. Иккинчи "corner"дан кейин захирадан тушган Эрик Кабако орадаги фарқни қисқартириши мумкин эди.
88-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақти тугай деган бир паллада "Хетафе" ўзининг биринчи бурчак зарбасини амалга оширди.
86-дақиқа. Ўзгариш! "Хетафе"да эса Неманья Максимович ўрнига Окай Йокушлу майдонга туширилди.
86-дақиқа. Ўзгариш! Начо Давид Алаба ўрнига ўйинга қўшилди.
85-дақиқа. Гарет Бэйл фаоллик кўрсатишга уриняпти. Орада бурчак зарбаси ҳам ишлаб олди.
83-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус Жуниор ўрнига Марко Асенсио тушди.
82-дақиқа. Ўзгариш! Хорхе Куэнка ("Хетафе") ўрнига Эрик Кабако майдонга тушди.
80-дақиқа. Аммо Родриго ва Алаба стандарт вазиятдан унумли фойдалана олишмади.
79-дақиқа. Огоҳлантириш! Винисиусга нисбатан фол. Бунинг учун Жене Даконамга сариқ карточка кўрсатилди.
76-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам қўполлиги учун Матиас Оливейрага карточка кўрсатди.
Қизиғи, ҳозир трибуналардаги мухлислар Каримни олқишлар билан кузатиб қўйган бўлишса, Гаретни ҳуштаклар садоси остида кутиб олишди.
74-дақиқа. Ўзгариш! "Хетафе"да ҳам ўйинчи алишмоқда. Гонсало Вильяр ўрнини Флорентину Луишга бўшатиб берди.
74-дақиқа. Ўзгаришлар! Карим Бензема ва Каземиронинг ўрнига Гарет Бэйл ва Дани Себальос майдонга тушди.
72-дақиқа. Тўпни қабул қилган Марсело яна ўнг оёқда, аниқ, зарба йўллади. Бугун Марсело ўнг оёғида бир нечта ўйиндаги зарбаларини биттада тепиб қўймоқчи шекил.
71-дақиқа. Голдан руҳланган "Реал" яна фаоллик билан ҳужумга ўтиб, зарбалар бера бошлади.
68-дақиқа. ГОООООООЛ! Лукас Васкесдан шедевр! Испаниялик футболчи Родриго билан "девор" услубида ўйнаб, тўпни қайта қабул қилди ва дарвозанинг узоқ пастки бурчагига ўта ақлли зарба йўллади.
64-дақиқа. Федерико Вальверде "пушкаси" билан уйқусираб кетаётганларни уйғотиб юборган бўлса, ажаб эмас.
60-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилмоқда.
57-дақиқа. Энг яхши даврларини эслаган Марсело охиригача ҳужумга борди ва Бенземадан тўпни қабул қилиб олгач, кучли зарб билан тўпни дарвоза томон йўллади, бирозгина ноаниқ.
55-дақиқа. Гарет Бэйл чигилёзди машғулотларини бошлаб юборди.
53-дақиқа. Рақиблари қуршовида бўлишига қарамай, уларни чалғитиб тўп билан олдинга ўтиб кетаётган Винисиусни фол билан тўхтатиб қолишди.
52-дақиқа. Мезбонлар стандарт вазиятдан фойда чиқара олишмади.
Энди Сандро Рамиреснинг ўзи қоидани бузди. Камавинга жабрланувчи ролида.
51-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
Ҳужумга етиб келган Матиас Оливейра боши билан зарба бера олди, бироқ унинг уринишга аниқлик етишмади.
49-дақиқа. Марсело тўпга кеч қолди ва Сандро Рамиресни майдонга йиқилишига сабабчи бўлиб қолди.
46-дақиқа. Меҳмонлар иккинчи таймни бошлаб беришди.
Иккинчи бўлимга "Хетафе"нинг биринчи бўлимда ўйнаган икки вакили қайтмади. Карлос Аленья ва Борха Майораль ўрнига асли "Реал" тарбияланувчиси бўлган Оскар Родригес ва аввалроқ "Барселона" шарафини ҳимоя қилган Сандро Рамирес ўйинга қўшилди.
Футболчилар секин-аста майдонга қайтишмоқда.
45+1-дақиқа. Дамиан Суареснинг узатмасидан кейин Каземиро тўпни қайтариб юборди. Ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиродан нимам кам деб Феде Вальверде ҳам карточка ишлаб олди.
44-дақиқа. Огоҳлантириш! Каземиро тўп рақибнинг қўлига текканини ҳакамга ўта берилиб тушунтиришга урингани учун сариқ карточка ишлаб олди ва "Севилья" билан бўладиган кейинги тур ўйинини ўтказиб юборади.
41-дақиқа. "Реал" яна кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда. Улардан биридан кейин Марселонинг зарбаси анча хавфли чиққанини қайд этиш лозим.
"Реал" охири ниятига етди.
38-дақиқа. ГОООООЛ! Винисиуснинг ажойиб узатмасидан кейин Каземиро боши билан зарба бериб, ҳисобни очмоқда.
33-дақиқа. "Мадрид"нинг яна бир ҳужуми бурчак зарбаси ва ундан самара чиқара олмаслик билан якунланди.
Меҳмонлар вазият яратишини ўрнига бу "Реал"нинг қарши ҳужумига айланиб кетди. Бироқ бор йўғи бурчак зарбаси.
30-дақиқа. Каземиро жарима майдончаси олдида қоидани бузмоқда. Футболчи ҳакамнинг фикрига қўшилмасада, жарима зарбаси.
27-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек. "Реал" рақиб тўп билан муомалада нималарга қодирлигини кўрмоқчи чоғи.
25-дақиқа. Фаол стартга қарамай, олти марта зарба берган "Реал" тезкор гол ура олмади.
23-дақиқа. Ўз навбатида ҳимоядан чиқиб кетишди "Хетафе" футболчилари жуда чиройли ҳаракат қилишди.
22-дақиқа. Ниҳоят меҳмонлар ҳам "Реал" жарима майдонига яқинроқ боришганди, лекин ҳужум узоққа чўзилмади.
20-дақиқа. Винисиус Жуниор чап қанотдан икки рақибини алдаб, жарима майдонига кириб борди ва аниқ зарба берди, бироқ Сория ҳам ўз ўрнида.
18-дақиқа. "Қаймоқранглилар" ироз зерикиб қолган Куртуага тўпни қайтариб, янги ҳужум бошлашди.
14-дақиқа. Мезбонлар кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда ва зарбалар беряпти. Ҳозир ҳам шундай бўлди ва Васкеснинг яқин бурчакка зарбасидан кейин Давид Сория устунига урилиб кетди. Посбонга ёрдам кўрсатилиши зарур.
12-дақиқа. Ҳозирча "Реал" устунликни тўлиқ ўз томонига оғдирган ва тўпни ҳам назорат қилмоқда.
9-дақиқа. Яна бир бурчак зарбаси, лекин иш зарбагача етиб бормади.
8-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбаси ва биринчи аниқ зарбани ҳам мезбонлар амалга ошириб беришди. Бироқ Марселонинг ўнг оёқда берган кучли зарбасидан кейин тўп тўғри дарвозабонга бориб тушди.
5-дақиқа. Орқароққа тушиб тўпни қабул қилган Карим бир ҳимоячини чалғитиб, зарба йўллади, аммо ноаниқ.
Ўйин давом этади.
4-дақиқа. ГООООЛ! Бироқ оффсайд. Карим Бензема навбатдаги голини ўйиндан ташқари ҳолат туфайли ҳисоблашмади.
2-дақиқа. Марселонинг олдинга ташлаб берган тўпига Винисиус етиб боришига ҳимоячи йўл қўймади.
"Реал"нинг илк ҳужуми якунига етмай қолди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.
Фикрлар