UZ

Сўнгги янгиликлар

17:14Омар Моманидан карикатура. Вьери: "Месси - футболдаги Гарри Поттер"  4 17:04Coca Cola Суперлига. 21-тур рамзий терма жамоаси  7 16:49Рэшфорд - ЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси  4 16:36Суперлига интригалари: "Пахтакор", "Насаф", АГМК ва "Қўқон-1912"... (таҳлил)  6 16:30"Ливерпуль" ҳужумчиси январда клубдан кетиши мумкин  0 16:28Икки дарвозабонга бир қўлқоп, дўмбира, Шейкин, "Хиросима-94" хотиралари - ўзбек футболида теша тегмаган гаплар  8 16:08Карикатура. Муаммо ҳал бўлди: бундан буён Бензема ва Менди Винисиусга пас беришади  4 15:57Сардор Нормуҳамедов: "Trastbank Cup" болалар футболини қўллаб-қувватлашда давом этади"  0 15:30Olamsport: Майк Тайсон норози, UFC'да икки чемпион жанги ва бошқа хабарлар   0 14:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:4239 ёшида ҳам А Серия тўпурари бўлиб турган Златан ҳақида  20 14:36"Футболда тўхтаб туриб ҳаракат қилиб бўлмайди, "Нефтчи"ни Суперлигада кўрсам хурсанд бўламан, "Турон"нинг кучи бирдамлик ва ҳаллоликда". Мурод Исмоилов билан интервью   13 14:24"Арсенал" 1 июлдан бери илк бор ўз уйида тўп ўтказиб юбормади  0 14:00Ромеро "Манчестер Юнайтед"да қолади  1 13:37"Наполи" Гаттузо билан шартномани узайтиради  0

Захирадан майдонга тушган Винисиуснинг голи "Реал Мадрид"га 3 очко келтирди Янгиликлар

Захирадан майдонга тушган Винисиуснинг голи "Реал Мадрид"га 3 очко келтирди

Испания ЛаЛигасининг 4-туридан ўрин олган "Реал" - "Вальядолид" учрашуви бўлиб ўтди.

Учинчи турдан кейин Зинедин Зидан шогирдлари 7 очко тўплаб (фақатгина "Реал Сосьедад" билан дуранг), 3-поғонани эгаллаб турибди.  


"Реал Мадрид" – "Вальядолид" 1:0 
"Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Гол: 1:0 – 65 Винисиус Жуниор.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Марсело, Одриосола (Карвахаль, 57), Варан, Рамос, Иско (Асенсио, 57), Модрич, Вальверде, Каземиро, Бензема (Майораль, 87), Йович (Винисиус Жуниор, 58).

"Вальядолид" – Роберто, Рауль Карнеро, Санчес, Бруно Гонсалес, Эрвиас, Мичел (Эль-Ямик, 87), Сан-Эметерио (Маркос Андре, 64), Вальдо Рубио (Гвардиола, 74), Орельяна (Кике Перес, 63), Плано, Вейсман (Тони Вилья, 74).

Огоҳлантиришлар: Бруно Гонсалес (71), Каземиро (78), Марсело (90).


Ла Лига мусобақа жадвали 


Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 65'

Примера Дивизион . 4-тур

01/10/2020, 01:30

0
:
1
Тугади

Вальядолид

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Cesar Soto

45'
90'
57'  Альваро Одриосола (Даниэль Карвахаль)
57'  Иcкo (Марко Асенсио)
58'  Лука Йович (Винисиус Жуниор)
65'  Винисиус Жуниор
78'  Каземиро
87'  Карим Бензема (Борха Майораль)
90'  Марсело
63'  Фабиан Орельяна (Кике Перес)
64'  Федерико Сан-Эметерио (Маркос де Соуза)
71'  Бруно Гонсалес
74'  Вальдо Рубио (Серхи Гвардиола)
74'  Шон Вейсман (Тони Вилья)
87'  Мичел Эрреро (Джавад Эль-Ямик)


ЯНГИЛАШ


Натижада ҳисоб ўзгармай қолди ва "Реал Мадрид" минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. 

Охирги ҳужумни "Реал Мадрид" футболчилари амалга оширишди, Винисиус майдон марказидаёқ рақибларини ортда қолдириб, қочиб кетди, лекин охирги зарбага кучи етмади. 

90-дақиқа, Ўйиннинг асосий вақтига бош ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди. 

87-дақиқа. Карим Бензема учун бугунги ўйин якунланди. Унинг ўрнини Борха Майорал эгаллади. 

82-дақиқа. Жамоасини ҳужумини тез бошлаб бермоқчи бўлган дарвозабон хатога йўл қўйди, кутилмаганда, Лука Модрич тўпга биринчи бўлиб ташланди ва олиб қўйиб, зарба йўллади, лекин тўп устунга тегиб қайтди.   

77-дақиқа. Қарши ҳужумга ўтиб кетган "Мадрид"нинг учлиги зарбага имконият топа олди, Асенсио ҳужумни бошлаб берган бўлса, Карим Бензема ўзи қулай вазиятга чиқа олмаслигини тушунгач, Винисиусга тўпни етказишга қарор қилди, аммо кучсизроқ амалга оширилгани туфайли ҳимоячи бразилиялик рақибига ҳалақит қилиб улгурди. 

73-дақиқа. Бурчак тўпидан кейин меҳмонлар ҳаводаги курашда устунликка эришди, бироқ зарбага аниқлик етишмади. 

72-дақиқа. Рубиодан яна бир кучли ва аниқ зарба, лекин бу сафар ҳам Куртуа тўп дарвозага бориб тушишига йўл қўймади.  

Марко Асенсио зарбани амалга ошириб берди, лекин Серхио Рамос харчанд уринмасин тўпга ета олмади.  

71-дақиқа. Голидан руҳланган Винни эса ишонч билан олдинга борди, бир рақибини алдаб жарима майдонига кириб кетаётганда йиқитилди. 

69-дақиқа. Куртуадан навбатдаги сейв! Мезбонлар голдан сўнг бўшашдими, рақиб дарҳол имкониятга эга бўлиб, зарба йўллади.

Навбатдаги ҳужум давомида тўп бир йўла икки ҳимоячига тегиб Винисиусга бориб тушди, ёш иқтидор соҳиби эса вазиятдан унумли фойдаланди. 

65-дақиқа. ГООООЛ! Винисиус ҳисобни очди!

60-дақиқа. Буёғига "Реал Мадрид" футболчилари катта куч билан олдинга боришлари тобора аниқ бўлиб бормоқда. Аммо шу ўринда бу рақибнинг қарши ҳужумларига имкон яратиши ҳам мумкин. 

Таъкидлаб ўтамиз, Марко Асенсио бугун 11-рақамдаги илк учрашувини ўтказмоқда.  

58-дақиқа. Карим Бензема ҳозиргина майдонга тушган Асенсиони олға бошлади, аммо у оширган тўпга етиб бориш бироз қийин эди. 

57-дақиқа. Одриосола, Иско ва Лука Йович учун бугунги ўйин якунланди. 

Карвахаль, Асенсио ва Винисиус майдонга тушишга тайёр турибди. 

54-дақиқа. "Реал" ҳужумга ўтганди, аммо рақибнинг қарши ҳужуми хавфлироқ тус олди ва Куртуанинг маҳоратигина "Қироллик клуби"ни голдан қутқариб қолди.  

52-дақиқа. Қанотдан узатмадан кейин Вальдо Рубиода қулай вазият юзага келди, лекин футболчининг зарбасига аниқлик етишмади. 

50-дақиқа. "Вальядолид"нинг яна бир ҳужуми тўп оширишдаги ноаниқлик туфайли якунига етмай қолди.

48-дақиқа. "Реал" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади. Бурчак тўпига ҳимоячилар ҳам етиб боришди ва кетма-кет уч бор зарба берилди, аммо омад бу сафар меҳмонлар томонида бўлди. 

Иккинчи бўлим бошланди. Танаффусда мураббийлар ўйинчи алмаштириш имклониятидан фойдаланмади. 

45-дақиқа. Ҳужумчиларнинг иши юришмагач, Рафаэль Варан олдинга боришга қарор қилди, франциялик футболчи бурчакдаги байроқчагача деярли етиб борди, рақиб тўпни майдондан чиқариб юборди ва шу паллада ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус, бироз дам олиб яна "Альфердо Ди Стефано" стадионига қайтамиз.

44-дақиқа. Яна Орельяна қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, лекин тўп оширишдаги ноаниқлик унга панд берди. 

42-дақиқа. Тўп кутилмаганда Вальдога келиб тушди ва у кўп ўйлаб ўтирмай зарба берди, лекин ноаниқ. Такрорий лавҳада кўриндики, тўп дарвозага аниқ борганда ҳам Куртуа барчасини назорат қилаётган экан.  

41-дақиқа. Карим Бензема жуда ноқулай вазиятда турган бўлсада, дарвозага зарба йўллашга қарор қилди, тўп анча юқоридан ўтиб кетди. 

39-дақиқа. Меҳмонлар бир дақиқадан кўпроқ вақт давомида тўпга эгалик қилишди, лекин Тибо дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келтира олишмади. 

37-дақиқа. Орельяна аниқ зарба берди, аммо тўп тўғри Куртуанинг қўлига бориб тушди. 

35-дақиқа. Лука Йович! Сербиялик форвардда қулай вазият бўлганди, лекин унга аниқлик етишмади. 

32-дақиқа. Марсело биз ўрганган, биз соғинган ҳаракатларини яна кўрсатиб беришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин ҳимоячилар тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишди. 

28-дақиқа. "Вальядолид" ҳужумга ўтмоқчи эди, лекин марказда рақиб футболчилари кўпчиликни ташкил этди. 

23-дақиқа. Модрич жарима зарбасини амалга оширди, мезбонлар кўпчилик бўлиб жарима майдонига етиб келганди, лекин тўп жуда баланддан келгани сабаб дарвозабон уни эгаллаб олди. 

21-дақиқа. Каземиро ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Вальвердени кўрди, лекин узатма аниқ амалга оширилмади. 

18-дақиқа. Меҳмонлар тўпга эгалик қилаётганида тезда ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.  

17-дақиқа. Тезкор ҳужум, уни Модрич бошлади, Иско ва Вальверде давом эттириб, Йович якунламоқчи бўлганди, лекин сербиялик ҳужумчининг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

15-дақиқа. "Реал"нинг навбатдаги уриниши самарасиз бўлди. Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси ортда қолди, тезкор гол кўрганимиз йўқ.  

14-дақиқа. "Вальядолид" бурчак тўпини амалга оширди, лекин "Реал" қарши ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди. Бенземага нисбатан қўпол ўйнашгани учунгина ҳужум тўхтаб қолди. 

Зинедин Зидан бугун асосий таркибда яна икки ҳужумчи Бензема-Йович жуфтлигини жангга ташлагани эътиборга лойиқ. 

10-дақиқа. Учрашувдаги биринчи хавфли вазият. Йович, Иско, Марсело фаоллигидан кейин у юзага келди, якуний зарбани эса Феде Вальверде берди, лекин посбон ўз ўрнида. Бурчак тўпидан кейин эса ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.  

8-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. 

4-дақиқа. Меҳмонлар ўйиндаги биринчи ҳужумларини уюштирмоқчи эди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

2-дақиқа. "Қироллик клуби" дастлабки сонияларданоқ ким бу ерда мезбонлигини кўрсатиб қўйиш ниятида чоғи, Зидан шогирдлари ҳозирча тўпни рақибга деярли бермай, ҳужум уюштириш учун вариантларни ўрганиб чиқмоқда. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 


Яна бир неча дақиқадан кейин учрашув бошланади. 

"Реал Мадрид" – "Вальядолид"

"Эстадио Альфредо Ди Стефано"

"Реал Мадрид" - Куртуа, Рамос, Варан, Бензема, Модрич, Марсело, Каземиро, Вальверде, Йович, Одриосола, Иско.

"Вальядолид" - Роберто, Хервиас, Бруно, Хави Санчес, Рауль Карнеро, Оскар Плано, Мишель, Эметерио, Вальдо, Орельяна, Вайсман.



ЯНГИЛАШ


Рейтинг: +10   

Фикрлар

+2   
01 окт 01:26:53
INTER I LOVE YOU INTER
Latsiyo Atalanta bilan uyin bulsayu Futbol tv Yuveni eski uyinini quyib tursa ex Uzbek futboli asabni buzgani yermagandey bu tvdelar ham utirib quyishadi saviya yuq futbol degan soxada
+2   
01 окт 01:15:28
Mentalist.uz
Realda faqat yuguryabdi oʻyinchilar. Aqlli qaror umuman yoʻq
+1   
01 окт 01:19:41
JamshidbekFanat
Hozir agar Yovichni zamena qilib Benzemani qoldirsa bu umridagi eng katta xato bo'ladi bir paytlar Babayan qilgan ishni original versiyasini ko'rsatayapti Zidan real 6 marta top yoqotayapti 5 tasi Benzema sababchi
+1   
01 окт 01:18:31
Neftchi Fergana uzb
Кайфиятти кутаради Реал Мадрид!
+1   
01 окт 01:17:33
Neftchi Fergana uzb
Реал узи яхши! Омад !!!
+1   
01 окт 01:00:52
Miltartlar o'yini
Eyyy Paxtakor xafa bo'lmanglar kungilni to'q qilib kelaveringlar Andijon,Buxoro,Dinamo va boshqa kuliblarga yetitalab gol urasilar bor alamingni olasan boshqa iloj yuq bizni xali osiyoga tishimiz utmas ekan
+1   
01 окт 00:51:44
Shaxboz Davlatov
"Stadiyoningayam, hakamingayam ayniqsa anovi VARringayam"
dediyu shartda chiqib ketti Paxtakor!!!
   
01 окт 17:53:50
JamshidbekFanat
Burxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ln uwa yovich 3 mata 1 ga 1 uromadi bir neca mata top yoqoti buniyam yozmapsizde
Lekin Benzemaga berilgan shuncha momentni bersa urardide golli vaziyatda ham oyogini topga quyolmadiku dadil Vinisusga shunchalik asta pas berdi o'yinda tempdi o'ldiradi benzema
   
01 окт 11:41:58
Burxon
JamshidbekFanat фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hozir agar Yovichni zamena qilib Benzemani qoldirsa bu umridagi eng katta xato bo'ladi bir paytlar Babayan qilgan ishni original versiyasini ko'rsatayapti Zidan real 6 marta top yoqotayapti 5 tasi Benzema sababchi
Ln uwa yovich 3 mata 1 ga 1 uromadi bir neca mata top yoqoti buniyam yozmapsizde
   
01 окт 09:18:29
Садриддин Тўланбоев
Ехх Азар Челси да бир яхши ўйнаб юродинг
   
01 окт 08:53:36
Kakand 1912 No1
INTER I LOVE YOU INTER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Latsiyo Atalanta bilan uyin bulsayu Futbol tv Yuveni eski uyinini quyib tursa ex Uzbek futboli asabni buzgani yermagandey bu tvdelar ham utirib quyishadi saviya yuq futbol degan soxada
4 yil oldin futbol tv yuqligida faqat valasaped kurardiki shukur qiliwni urganaylik wartnoma buyicha kursatilmedigan uyinlar buladi uwa wartiga tugri kep qogan busa pul bilanam iloji yu kursatiwni sal uylaylik wu kanala yoplsa futbolni faqat match tvda kurasiz uwandayam match tv angliya chempionatini kursatolgani yuq halyam shukur qilaylik
   
01 окт 08:37:47
Terry Henry_14
СаМаРкАнДеЦ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Goool Vinisius........ trollar bowlaydi hoz VAR, golni ofsayddan urdi deb))
Yowbalayam biladiku ximoyachi owirib berdi ofside bumedi
   
01 окт 02:02:15
Xaqberdiyev Nuriddin
Real madridga omad
   
01 окт 01:55:58
СаМаРкАнДеЦ
Goool Vinisius........ trollar bowlaydi hoz VAR, golni ofsayddan urdi deb))
   
01 окт 01:46:28
Davletov Surojbek
Real madrid & liverpool фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пеналти куйиб бер хакам
Bazilarni kòziga uyqu kelmaydi keyin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика