Ла Лига номи ва логотипи ўзгарди
05 июн 2023 18:33
Янгиликлар
Ла Лига номи ва логотипи ўзгарди
Видео-ўйинлар гиганти "EA Sports" 2023/2024-йилги мавсумдан бошлаб Испания чемпионати титул ҳомийсига айланди.
Компания Испания банки ҳисобланган "Santander"ни алиштиради. Банк ва лига ўртасидаги ҳамкорлик муддати якунига етди.
Испаниянинг "Marca" нашри хабар беришича, Electronic Arts билан шартнома 5 йилга мўлжалланган. Йиллик тўлов суммаси эса 30 млн еврони ташкил қилади. Шу ўринда қайд этиш керак, 2016 йилдан буён Ла Лига ҳомийси бўлиб келган "Santander" банки йилига 17 млн евродан тўлаб келган.
Янги мавсумда чемпионат номи "La Liga EA Sports"га ўзгаради ва мусобақа логоси ҳам бошқача дизайнда бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар