Ла Лига. “Бетис” аутсайдерга мағлуб бўлди

6 янв 2019, 08:36
Ла Лиганинг 18-турида “Уэска” ўз майдонида “Бетис”дан устун келди.

Мезбонлар сафида Санабрия ва Ривера тўп киритган бўлса, меҳмонлардан Давид Феррейро жавоб голига муаллифлик қилди.

Бу билан “Уэска” жорий мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди. Ушбу ғалабага қарамай улар айни пайтда 11 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалининг сўнгги поғонасида боришмоқда. “Бетис” эса (26 очко) олтинчи поғонани банд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›