UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  3 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

Ла Лига. "Барселона" - "Атлетико" ўйини жанговар дуранг билан якунланди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" - "Атлетико" ўйини жанговар дуранг билан якунланди

Ла Лиганинг 33-тури доирасида "Барселона" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ла Лига. 33-тур.

"Барселона" - "Атлетико" 2:2

Голлар: 1:0 – 11, автогол Диего Коста, 1:1 – 19, пенальти Сауль, 2:1 – 50, пенальти Месси, 2:2 – 62, пенальти Сауль.

"Барселона" – тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, Ракитич (Серджи Роберто, 63), Бускетс (Фати, 85), Пуч, Видаль (Гризманн, 90), Суарес, Месси.

"Атлетико" – Облак, Фелипе, Хименес, Арьяс, Лоди, Сауль, Феррейра Карраско (Лемар, 85), Льоренте (Жоау Феликс, 69), Томас, Корреа (Витоло, 84), Диего Коста (Мората, 76).

Огоҳлантиришлар: тер Стеген (17), Пике (18), Сауль (35), Фелипе (51), Месси (61), Диего Коста (75), Феррейра Карраско (80).



ЛА ЛИГА ЖАДВАЛИ


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+4. Учрашув якунланди! Ҳисоб 2:2.

90+3. Мезбонлар жон-жаҳдлари билан олдинга боришмоқда.

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди. 

90. Видаль ўрнига Гризманн майдонга туширилди. 

89. "Барселона" ҳужум қилишда давом этмоқда. 

85. Бускетс ўрнига Фати майдонга тушди. 

85. Карраско майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Тома Лемар майдонга туширилди. 

84. Корреа ўрнига Витоло учрашувни давом эттиради. 

80. Карраско Мессига қарши ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди. 

77. Диего Коста ўрнига Альваро Мората ўйинни давом эттиради. 

75. Диего Костага сариқ карточка кўрсатилди. 

69. Льоренте ўрнига Феликс майдонга тушди. 

69. Мессининг бурчакдан ошириб берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Пике рақиб ҳимоячиси билан тўқнашди. "Барса" футболчилари эса пеналти талаб қилишмоқда. 

67. "Барселона" қарши ҳужум уюштиришга уринганди. Бироқ "Атлетико" футболчилари бунга имкон беришмади. 

63. Ракитич ўрнига Серхи Роберто майдонга туширилди. 

62. ГОООЛ!!! Сауль иккинчи голни киритмоқда. Тер Штеген тўп йўналишини топа олганди, бироқ зарбанинг кучи ҳисобига тўп дарвозага кирди. 2:2!

61. Яна пенальти. Яна Карраско "Барса" жарима майдони ичида йиқитилди.

56. Коста ҳавфли вазият юзага келтирганди. Бироқ вазият гол билан якунланмади.

52. Ушбу гол Месси учун фаолиятидаги 700-гол сифатида тарихга кирди. Ниҳоят киритилди ўша гол!

51. Фелипе Бускетсга қарши ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 

50. ГОООЛ! Месси пенальтини паненка услубида аниқ амалга оширди. Ҳисоб - 2:1! 

48. Семеду "Атлетико" жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Бу симуляцияга ўхшади. Пенальти!

46. Иккинчи бўлим бошланди!


ТАНАФФУС!


45+4. Биринчи бўлим якунланди!

45+3. Карраско бугун анча фаол.

45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Мессидан ажойиб жарима зарбаси! Облак ҳам шунга монанд равишда ажойиб сейв намойиш этди!

37. "Атлетико" олдинга борганди. Аммо ҳужум тўпни Тер Штеген эгаллаб олиши билан тугади.

32. Ўйин давом этади. 

31. Ҳакам кичик танаффус эълон қилди. Футболчилар томоқларни хўллаб олишмоқда. 

30. Мессининг берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

27. Мезбонлар ҳужум қилишмоқда. 

24. Айтганча, айни пайтда сайтимиз орқали яна икки ўйиндан матнли трансляция олиб борилмоқда. Орада ушбу саҳифаларда ҳам ўйинлардан ОНЛАЙН равишда хабардор бўлиб туришингиз мумкин. 


"Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" LIVE

"Женоа" - "Ювентус" LIVE


23. Зарбааа! Мессининг чап оёқда айлантириб берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Сал қолишига сал қолди. 

22. Мувозанат тенглашди. "Барса" яна олдинга бормоқда.

19. ГОООЛ! Сауль пенальтини аниқ амалга оширди! Ҳисоб 1:1!

17. Қизиқ. Коста зарба бераётган пайтда Тер Штеген чизиқдан олдинга чиқиб кетган экан. Пенальти бошқаттан тепилади. 

16. Зарбааа! Ўз дарвозасига гол киритиб қўйган Коста энди пенальтидан фойдалана олмади. Тер Штеген тўпни қайтарди. 

15. Пенальти! Каррасконинг амалга оширган рейди "Барса" жарима майдончасида ўйин қоидаси бузилиши билан якунланди. Видаль Карраскони йиқитди. "Барселона" дарвозасига пенальти тепилади. 

12. ГООООЛ! Диего Коста кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

8. Зарбааа! Ракитичнинг ўнг оёқда берган зарбасини Облак қайтариб юборди. 

6. Хавфли вазияттттт!!! "Атлетико" футболчисининг жаримадан берган зарбаси йўналишини Диего Коста бироз ўзгартириб, ўйинда ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо, Диегога бироз омад етишмади. 

5. Дарвоқе, ўйин ҳақидаги ўз тахминларингизни ёзиб қолдиринг. Учрашув якунида тўғри жавоб эгаларини эълон қиламиз.

3. Льоренте ва Альба ўртасида кичик тўқнашув содир бўлди. Ўйин бошидаги бундай курашлар албатта бизга ажойиб ўйинни ваъда қилмоқда! 

1. Учрашув бошланди. Ўйинни мадридликлар бошлаб беришди.

Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Испания чемпионати 33-тури доирасида ўтказиладиган "Барселона" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. 


Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.  

Барселона

Диего Коста - 11', Лионель Месси - 50'

Примера Дивизион . 33-тур

01/07/2020, 02:00

2
:
2
Тугади

Атлетико Мадрид

Сауль Ньигес - 19', Сауль Ньигес - 62'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
11'  Диего Коста
17'  Марк-Андре тер Стеген
18'  Жерар Пике
50'  Лионель Месси
61'  Лионель Месси
63'  Иван Ракитич (Серхи Роберто)
85'  Серхио Бускетс (Ансу Фати)
90'  Артуро Видаль (Антуан Гризманн)
16'  Диего Коста
19'  Сауль Ньигес
35'  Сауль Ньигес
51'  Фелипе
62'  Сауль Ньигес
69'  Маркос Льоренте (Жуан Феликс)
75'  Диего Коста
76'  Диего Коста (Альваро Мората)
80'  Янник Феррейра-Карраско
84'  Анхель Корреа (Витоло)
85'  Янник Феррейра-Карраско (Тома Лемар)
90'  Тома Лемар

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика