UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  0 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18

ЛаЛига. "Барселона" бир киши кам бўлиб ўйнаган "Алавес" билан дуранг қайд этди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" бир киши кам бўлиб ўйнаган "Алавес" билан дуранг қайд этди

Испания чемпионати 8-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувида "Алавес" "Барселона"ни қабул қилди.

Алавес

Луис Риоха - 31'

Примера Дивизион . 8-тур

01/11/2020, 01:00

1
:
1
Тугади

Барселона

Антуан Гризманн - 63'

Стадион: Estadio Mendizorroza, 0 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
15'  Хота
22'  Дейверсон
31'  Луис Риоха
41'  Химо Наварро (Мартин Агиррегабирия)
57'  Дейверсон (Хоселу)
58'  Эдгар Мендес (Томаш Таварес)
62'  Хота
72'  Луис Риоха (Ману Гарсия)
72'  Томас Пина (Адриан Марин)
87'  Рубен Дуарте
39'  Лионель Месси
44'  Клеман Лангле
44'  Серхио Бускетс
46'  Клеман Лангле (Педри)
46'  Усман Дембеле (Франсишку Тринкан)
46'  Серхио Бускетс (Миралем Пьянич)
63'  Антуан Гризманн
69'  Жорди Альба (Сержиньо Дест)
78'  Ансу Фати (Мартин Брейтуэйт)


"Алавес" – "Барселона" 1:1

"Мендисорроса"

Голлар: 1:0 – 31 Риоха, 1:1 – 63 Гризманн.

"Алавес" – Пачеко, Химо Наварро (Агиррегабириа, 41), Лагуардиа, Дуарте, Лежен, Батталья, Мендес (Томаш Тавареш, 58), Пина (Марин, 72), Хота, Риоха (Ману Гарсия, 72), Дейверсон (Хоселу, 57).

"Барселона" – Нето, Лангле (Педри, 46), Пике, Альба (Дест, 69), Серджи Роберто, Бускетс (Пьянич, 46), де Йонг, Дембеле (Тринкау, 46), Фати (Брэйтуэйт, 78), Гризманн, Месси.

Огоҳлантириш: Хота (15), Дейверсон (22), Месси (39), Бускетс (44), Лангле (44), Дуарте (87).

Четлатиш: Хота (62).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. ЗАРБААА! Мессининг зарбасидан сўнг тўп "Алавес" дарвозаси устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Пике ҳам жарима майдончаси ичида ва навбатдаги зарбани у боши билан берди. Бу сафар тўпни посбон эмас, ҳимоячи қайтариб қолди.

88. Месси тўпни марказроқдаги жамоадошига узатди, у эса зарба берди. Пачекодан навбатдаги сейв!

87. Дуарте ўз жарима майдончасининг ўнг томонида қоида бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

85. Месси Тринкаунинг узатмасидан сўнг тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди, бироқ у офсайдда турган эди.

78. Ўзгариш: Фати ўрнига Бретвейт майдонга тушди.

77. Серхи Роберто Нетони жуда "нето" вазиятга тушириб қўйди, аммо посбон Робертонинг ноқулай узатмасига рақибдан олдин етиб бориб, тўпни жамоадошларига узатди.

71. ГОЛ! Тринкау чиройли очилди ва тўпни ўзидан қулайроқ вазиятдан бўлган Гризманнга узатди. Антуан эса дарвозани ишғол қилди... Бироқ Тринкауда офсайд бўлган экан. Гол ҳисобга олинмади.

65. Месси! Лео чап оёғида рақиб дарвозасининг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, бироқ Пачеко жуда яхши ўйнаб, тўпни майдондан чиқариб юборди.

63. ГОООЛ! Гризманн ҳисобни тенглаштирди! Фати рақиб ҳимоячиларига босим уюштирди ва тўп кутилмаганда Гризманнга тушди. Антуан эса тўпни посбон қўли устидан ташлаб қўйди.

62. Қизил карточка. Хота оёғини хавфли даражада кўтаргани учун иккинчи сариқ карточкасини олди ва "Алавес" энди бир киши кам бўлиб ҳаракат қилади.

59. "Алавес" жарима майдончасига ёриб кириш, узатмалар сони жуда кўп бўлмоқда, аммо улардан натижа чиқмаяпти.

53. Захирадан майдонга тушган Тринкау ва Пьянич "Барселона" ҳужумларини янада кескинлаштирмоқда, аммо меҳмон жамоага сўнгги зарба етишмаяпти.

48. Месси жамоадошидан тўпни қабул қилиб, рақиб дарвозасининг яқин бурчагига зарба берди. Пачеко тўпни қайтариб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Мессидан зарба, аммо Пачеко тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

44. Сариқ карточка. Лангле рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатгани, Бускетс эса рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланишди.

43. Мессининг жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб қайтди.

42. Яна бир хавфли жарима зарбаси. Бускетсга нисбатан қўпол ўйналди. Бу сафар тўп деярли чизиқ устига ўрнатилди.

41. "Алавес"да мажбурий ўзгариш: Наварро ўрнига Агеррабария майдонга тушди.

39. Месси тўпни ҳакамга қарата тепгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

36. Де Йонг Серхи Робертонинг узатмасини боши билан дарвозага буришга уринди, аммо зарба ноаниқ.

31. ГОООЛ! НЕТОнинг қўпол хатоси туфайли "Алавес" ҳисобни очди. Луис Риоха Нето тўпни ўзида кўп ушлаб қолгани ва уни назоратдан йўқотиб қўйгани туфайли, осонгина дарвозани ишғол қилди.

23. ЗАРБААА! Месси тўпни пастлатиб дарвозага йўллади, аммо чизиқ устида турган "Алавес" ҳимоячиси тўпни қайтарди, Гризманн эса қайтган тўпга зарба бермай, рақибларни алдашни бошлади ва вазиятни қўлдан бой берди.

22. Сариқ карточка. Дейверсон ўз жарима майдончаси олдида Мессига нисбатан қўпол ўйнади.

20. Гризманн Фатининг ажойиб узатмасини дарвозага буриб қўя олмади.

18. Месси Дембеленинг узатмасини қабул қилиб, рақиб дарвозасига яқинлаша бошлади. У марказроққа кўчганида рақиб ҳимоячилари кўпайиб кетди ва тўпни олдириб қўйди.

17. "Алавес"да ҳам ҳисобни очиш учун қулай вазият пайдо бўлди, аммо Мендеснинг зарбасини Нето қайтариб қолди.

13. Ансу Фати Пачеко билан бирга-бир вазиятга чиқди, аммо узоқ бурчакни нишонга олишни ўйлаган 18 ёшли йигитча ноаниқ зарба берди ва Рональд Куман бундан бироз ғазабланди.

7. Мессининг узатмасидан кейин Фати дарвозабон билан бирга-бир чиқиши мумкин эди, аммо "Алавес" посбони тўпга биринчи бўлиб етиб келди.

2. "Алавес" ўзининг анъанавий кўк-оқ, "Барселона" эса пушти рангли либосида ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.


"Алавес" – "Барселона"

01 ноябрь, 01.00, "Мендисорроса"

Алавес – Пачеко, Химо Наварро, Лагуардиа, Дуарте, Лежен, Батталья, Мендес, Пина, Хота, Риоха, Дейверсон.

Барселона – Нето, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Бускетс, де Йонг, Дембеле, Фати, Гризманн, Месси.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика