"КЮ"-2016 ўз юришини давом эттиради, навбат Қашқадарёга

Narzulla Saydullayev
21 окт 2016, 14:13
2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида водийда бошланган "Келажак Юлдузлари"-2016 ўз юришини воҳада давом эттиради.

"Championat.asia" сайтининг ташаббуси билан ўтказилаётган лойиҳа, 2015 йил Тошкентда бошланган эди. Қашқадарё вилоятидаги мусобақа 4-6 ноябрь кунлари, Қарши шаҳридаги "Геолог" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Унда "Насаф" ва "Машъал" академияларининг тарбияланувчилари ва "Шўртан" ҳамда вилоятдаги бошқа БЎСМлар қатнашадилар.

Мусобақа фестивал кўринишида бўлиб ўтади. Унда 8та жамоа учта турда ўзаро беллашадилар.

"Икки кун давомида Қашқадарёда бўлиб, "Машъал" ва "Насаф" раҳбарлари билан болалар футболи борасида бир қанча лойиҳалар устида маслаҳатлашдик. Бу борада Шамил Ярулин ("Насаф") ва Илҳом Қурбонов ("Машъал") қўлларидан келган ёрдамни аямасликка ваъда бердилар. Албатта бу бизни қувонтиради. Воҳада дастлабки ишимизни, "Келажак Юлдузлари"ни у ерда ҳам ўтказиш билан бошлайдиган бўлдик. Айнан шу муддатни танлашимизга сабаб, фестивалнинг сўнгги кунига, "Насаф", "Шўртан" ва "Машъал" футболчиларини келишларини таъминлаш. Бу болажонлар учун қизиқ бўлади.

Бу турнир режамизга кўра, 2017 йилда Сурхондарё, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасигача етиб бориши керак", - дейди лойиҳа муаллифи Нодирхўжа Юлдашев.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›