UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  10

КХДР – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши номаълум Янгиликлар

КХДР – Ўзбекистон учрашуви қаерда бўлиб ўтиши номаълум

ЖЧ учинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДР – Ўзбекистон беллашуви қаерда ўтказилишига ҳалигача аниқлик киритилмаган.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, 19 ноябрь санасига белгиланган баҳс шу пайтгача КХДР уй ўйинлари учун фойдаланиб келган Лаосдаги миллий стадионда бўлиш эҳтимоли жуда кам. 

Айни пайтда мезбон КХДР учрашувни Таиландда ўтказиш варианти ҳақида ўйламоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса баҳс Саудия Арабистонида ўтказилишини хоҳлаяпти.

Маълумот ўрнида, 26 март куни ЖЧ иккинчи саралаш босқичи доирасида ўтиши керак бўлган КХДР – Япония беллашуви ўтказилмаган ва "самурайлар"га техник ғалаба тақдим этилганди. Ўшанда КХДР томони қандайдир вирусни баҳона қилиб, Япония термасини мамлакатга киритишни истамаган эди.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ учинчи саралаш босқичи доирасидаги юришини 5 сентябрь куни Тошкентда бошлайди. Ўзбекистон шу куни "Бунёдкор" стадионида айнан КХДРга қарши баҳс олиб боради.

Аввалроқ Ўзбекистон, Қатар, БАА ва Қирғиз Республикаси ОФКга хат ёзган эди. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика