UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  0 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  3 21:09Рўзиқул Бердиев: "100 та ўйин эсдан чиқиши мумкин, аммо бу учрашув хотирада қолади"  3 20:42Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  7 20:25Ўзбекистон Суперкубоги. Жамоалар қайси рангдаги либосларда майдонга тушади?  8 20:02Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини қайси ҳудудда ўтказади?  4 19:31"Футбол олами". Дурангларга бой ўтган 9-тур ҳақида барчаси  1 19:09Саулга 3 та клубдан таклиф бор  2 18:43Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари билан танишинг  27 18:17"Боруссия Д" вингерини сотишга рози   0 17:48Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари   0 16:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:41Винисиус: "Анчелотти позициямни ўзгартиришга мени ишонтирди"  3 15:53"Ал Ҳилол" ва "Ювентус"дан 2 нафардан. Сербиянинг Евро-2024 учун якуний рўйхати маълум  5 15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  7

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтни "босиб ўтиб" кетди Янгиликлар

U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтни "босиб ўтиб" кетди

U-23 Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Кувайт - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.


Кувайт - Ўзбекистон - 0:5 
20 апрель 2024 йил. "Ал Жануб" стадиони. 20:30 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Қанот ҳаками 1: Муҳаммад Каззаз (Сурия)
Қанот ҳаками 2: Абдул Ҳаннан Бин Абдул Ҳасим (Сингапур)
Захира ҳаками: Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали (Иордания)
Бешинчи ҳакам: Аҳмад Мансур Самара Муҳсин (Иордания)
ВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
АВАР: Торпхонг Сомсинг (Таиланд).

Голлар: Алибек Давронов 32, - 0:1 (Муҳаммадқодир Ҳамралиев). Муҳаммадқодир Ҳамралиев 49, - 0:2 (Жасур Жалолиддинов). Ҳожимат Эркинов 55, - 0:3 (Жасур Жалолиддинов). Диёр Холматов 86 пенальти, - 0:4. Ҳусайин Норчаев 90+5, - 0:5 (Зафармурод Абдираҳматов).

Голга айланмаган пенальти: Ҳусайн Норчаев 90+3 (дарвозабон).

Кувайт: 1.Абдулраҳмон Ал Фадҳли, 2.Муҳсин Ғариб (14.Солиҳ Ал Меҳтаб, 88), 4.Юсуф Ал Ҳоқон, 5.Абдулраҳмон Ал Даиҳани, 6.Холид Ал Фадҳли, 8.Фаҳад Ал Фадҳли (12.Ҳамад Ал Тавил, 58), 10.Ҳуссайн Муҳсин, 11.Абдулраҳмон Карам (13.Султон Ал Фараж, 21), 18.Монтасер Ал Абдулсалом, 19.Жараҳ Ал Ҳилоли (9.Салмон Муҳаммад, 46), 21.Абдулраҳмон Ал Рашиди (20.Мутаз Ал Энази, 58).
Захира: 22.Абдулраҳмон Марзуқ, 23.Абдулраҳмон Ал Ҳарби, 3.Файсал Ал Шатти, 15.Абдулазиз Абдулазиз, 16.Маҳди Дашти, 17.Талал Ал Қаиси, .

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 3.Зафармурод Абдираҳматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (2.Саидазамат Мирсаидов, 60), 7.Ҳожимат Эркинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (20.Русланбек Жиянов, 60), 10.Жасурбек Жалолиддинов (8.Иброҳим Ибрагимов, 68), 17.Диёр Холматов, 18.Алибек Давронов (16.Асадбек Раҳимжонов, 68), 19.Ҳусайн Норчаев, 23.Абдурауф Бўриев (15.Умарали Раҳмоналиев, 78).
Захира: 1.Абдувоҳид Неъматов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 22.Алишер Одилов. 

Огоҳлантиришлар: Фаҳад Ал Фадҳли 14, Муҳсин Ғариб 42, Султон Ал Фараж 48, Алибек Давронов 51, Ҳолид Ал Фадҳли 73,

Четлатиш: Ҳамад Ал Тавил 71.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+12. ЎЙИН ТУГАДИ! Кувайт - Ўзбекистон 0:5. Ўзбекистон муддатдан аввал кейинги босқичга йўл олди!

90+5. ГОООООООООООООООООООООЛ! ҲУСАЙИИИИИИИН НОРЧАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 0:5. Зафармурод Абдираҳматовнинг ажойиб рейдидан кейин Норчаев ўйиндан гол урди! ГОЛНИ КЎРИШ




90+3. ЗАРБААА! Норчаевнинг 11 метрли жаримадан йўллаган зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди! 

90+2. ПЕНАЛЬТИ! Кувайт дарвозаси томон! 

90. Учрашувнинг асосий вақтига 12 дақиқа қўшилди

88. Ўзгариш. Кувайт. Муҳсин Ғариб ўрнига Солиҳ Ал Меҳтаб

86. ГООООООООООООООООООООООЛ! ДИЁЁЁЁР ХОЛМАТОООООООООООВ! Пенальтидан Диёр гол урди - 0:4 ГОЛНИ КЎРИШ 



85. ВАР ПЕНАЛЬТИ! Кувайт дарвозаси томон, Холид Ад Фадҳли ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун 

78. Ўзгариш. Ўзбекистон. Абдурауф Бўриев ўрнига Умарали Раҳмоналиев

78. ЗАРБААААААААААААААА! Жияновнинг кучли зарбасидан кейин кувайтлик посбон тўпни бўйни билан қайтарди!

73. Огоҳлантириш. Кувайт. Ҳолид Ал Фадҳли

71. ВАР ЧЕТЛАТИШ! Кувайтлик Ҳамад Ал Тавил қизил карточка олди. У Бўриевга нисбатан қўпол ўйнаганди

68. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Жалолиддинов ва Давронов ўрнига Ибрагимов ва Раҳимжонов тушди

67. ЗАРБАААААААААА! Жалолиддиновнинг зарбасидан кейин Норчаев тўпни боши билан дарвозага йўллади дарвозабондан суперсейв!

65. ЗАРБАААААААААА! Жияновнинг кучли зарбасидан кейин тўп устунга тегиб майдонни тарк этди! 

60. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Йўлдошев ва Ҳошимов ўрнига Мирсаидов ва Жиянов тушди

58. Ўзгаришлар. Кувайт. Фаҳад Ал Фадҳли ўрнига Ҳамад Ал Тавил, Абдулраҳмон Ал Рашиди ўрнига Мутаз Ал Энази

55. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИМААААААААААТ ЭРКИНООООООООООВ! 0:3. Супер қарши ҳужумдан кейин ажойиб гол урилди. Эркинов катта тезликда олдинга ўтиб Жасурга тўпни узатди ва ўзи қабул қилиб дарвозани ишғол қилди! ГОЛНИ КЎРИШ


51. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Алибек Давронов

49. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! МУҲАММАДҚОООООООДИР ҲАМРАЛИЕЕЕЕЕЕВ! 0:2. Жалолиддиновнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Ҳамралиев гол урди! ГОЛНИ КЎРИШ



48. Огоҳлантириш. Кувайт. Султон Ал Фараж

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Кувайт. Жараҳ Ал Ҳилоли ўрнига Салмон Муҳаммад тушди


45+6. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45+5. ЗАРБАААА! Эркиновнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди!

45+4. ЗАРБААААААААААААА! Эркиновнинг фаоллигидан кейин Ҳошимов тўпни дарвоза олдида турган Жасурга узатди, Жалолиддиновнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди! УХХХ! 

45. Биринчи таймга 6 дақиқа қўшилди

43. ЗАРБААААААААААААААААА! Жалолиддинов ўзи ишлаган жарима тўпини ажойиб тарзда амалга оширди, дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди! 

42. Огоҳлантириш. Кувайт. Муҳсин Ғариб

40. УХХ! Жасурни йиқитишди, Ғариб айбдор

32. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! АЛИБЕЕЕЕЕК ДАВРОНОООООООООООООВ! 0:1. Ҳаволатиб узатилган тўпни Давронов боши билан дарвозага йўллади! ГОЛНИ КЎРИШ



31. Ўзбекистонда навбатдаги жарима тўпи, Диёр Холматовнинг зарбаси ноаниқ чиқди

25. Ташаббус тўлиғича Ўзбекистон томонида, ҳужумлар кўп, аммо ҳозирча якуний зарба етишмаяпти

21. Мажбурий ўзгариш. Кувайт. Жароҳат олган Абдулраҳмон Карам ўрнига Султон Ал Фараж тушди

14. Огоҳлантириш. Кувайт. Фаҳад Ал Фадҳли

12. ЗАРБАААААААААА! Эркиновнинг чап қанотдаги фаоллигидан кейин Ҳошимов дарвозага аниқ зарба берди, даровзабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни яна Ҳошимов тепди, бу сафар ноаниқ! 

10. Навбатдаги жарима тўпи, бу сафар Холматовнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди

8. Хавфли вазият! Ўзбекистоннинг ҳужуми, Жалолиддинов узатган тўпни Ҳошимовга узатди, Улуғбекнинг дарвоза томон узатган тўп дарвозабонга насиб қилди, акс ҳолда Норчаев гол уришга тайёр эди

4. Ўзбекистонда жарима тўпи, Жалолиддинов тўп ёнида. Жасур узатиб берган тўпни Норчаев боши билан дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ зарба!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН!

- Бугунги баҳсни суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

 - Энди Ўзбекистон давлат мадҳиясига навбат!

- Дастлаб Кувайт давлат мадҳияси янграмоқда...

- Иккала жамоа майдонга тушиб келишмоқда

- Учрашув соат 20:30да бошланади.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

+35   
20 апр 22:33:45
Tim Rut
Oʻyini eng yaxshi futbolchisi 100 % Xojamat Erkinov 7 !!!
+26   
20 апр 22:33:30
Light Jan
5-голга Норчаев учун уйнагани учун, бу егитлар олдида бош эгаман. Тўғриси кўзимдан ёш чиқиб кетди
+23   
20 апр 22:28:19
Хонмирзо
Ҳусайн Норчаев ҳам гол урди ниҳоят. Урмаганида ҳам синиб қоларди бўлмаса.
+21   
20 апр 22:30:20
Хайрулла 777
Акдемияла билинди Пахтакор Насаф яна бешта акдемия буганда хали одил жуниор кушилса
+21   
20 апр 21:29:06
Tim Rut
Shunaqa bemalol erkin oʻynasa boʻlarkanu. Zoʻr gap yo . Fintla, chiroyli pasla , ochigʻi mazza qilib koʻrvoman oʻyini !!!
+18   
20 апр 22:29:27
Бахтийор Ашуров
Норчаев аланияга борганидан буён кўп имкониятлардан фойдалана олмаябди. Бир пайтда Насафдаги Норчаев йўқ. Қоил бешинчи голни урди. Шундай давом эт Ҳусайин!
+18   
20 апр 22:28:34
Sarvar
Zafarmurodni kechirdikmi endi? :))
+16   
20 апр 20:27:20
FK Barselona
Hech kimga bermaymiz seni Uzbekistoooonnn!!!! Olga yigitlar
+12   
20 апр 22:35:28
A.S.А
Офарин йигитлар! Абдурахматов ажойиб уйинчи экан. Осие чемпионатида хам 2 та мураккаб уйинда вазиятдан олиб чикиб кетган эди. Пенальти масаласида эса хакикий жавобгарлар уйин ортида эди.
+12   
20 апр 21:48:28
Bek_0885
Bolalar Realni yoqib oldi, qarshi hujumga gap boʻlishi mumkun emas. Hojimat Erkinovga gap yoʻq.
+11   
20 апр 22:42:01
Muhammadxon Mamatov
Охирги гоооол учун респект йигитлар!!!!
+11   
20 апр 22:31:49
Buran Urazmatov
Хожимат энг зўри бугун
+11   
20 апр 21:23:14
Saidkamol1956
Kim nima desa desin bollar juda chiroyli o‘ynayapti ko‘rib mazza qilyapti odam
+11   
20 апр 21:17:06
BOBIRBEK_URINOV
Кападзе бу ердаги "суппер эксперт"ларимиздан анчаааагина футболни яхширок тушунса керак...
+11   
20 апр 20:27:52
Жахонгир-9
Олға йигитлар -Оллохни Ўзи қўлласин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика