UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   1 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17

Кутиб олинг АПЛнинг янги юлдузи Михаил Мудрик Янгиликлар

Кутиб олинг АПЛнинг янги юлдузи Михаил Мудрик

Украиналик "Ливерпул" ҳимоячиларини ростакамига терлашга мажбур қилди.

   Украиналик футболчи Михаил Мудрик "Челси" сафида бироз олдин "Ливерпул"га қарши ўйинда дебют қилди. Михаил 55 чи дақиқада Луис Холлнинг ўрнига майдонга туширилди. Эътиборли томони украиналик гарчи гол урмаган бўлсада, ўзини яхши томонлама кўрсата олди. 35 дақиқа ичида 4 га яқин хавфли вазият яратган Мудрик фойдали ҳаракатлар кўрсаткичи бўйича 92.9 фоиз натижа қайд этди (ўйиндаги энг яхши кўрсаткич). 


  Матбуот анжуманларида ўзини ўта хотиржам тарзда тутиб келаётган футболчи яшил майдонда ҳам босиқ ва вазмин ҳолда вазиятларни тўғри баҳолай олишини намойиш қилди. Дарио Срна "Михаил ўз позициясида Мбаппе ва Винисиусдан кейин 3 чи футболчи" деганида кўпчилик кулганди, аммо кўриб турганингиздек украиналик "Ливерпул" ҳимоячиларини ростакамига терлашга мажбур қилди. Шубҳам йўқки, Поттер футболчини кейинги ўйинда асосий таркибга киритади. Украин мураббийни шунга "мажбур" қилди. Мудрик бугунги ўйини билан АПЛга яна бир юлдуз ташриф буюргани, у билан энди эҳтиёт бўлиб муомалада бўлишлари кераклиги ҳақида жар солгандек бўлди. Туманли албион ҳимоячилари ва дарвозабонлари 22 ёшли вингернинг ҳаракатларини ўйчан тарзда кузатишган бўлсалар керак. Украиналик футболчилар ичида энг қимматбаҳосига айланган Мудрик, сифат ва совринлар бўйича ҳам энг зўри бўлишни уддалайдими ёки йўқ буни вақт кўрсатади. Ҳозирча тахтни Андрей Шевченкодек даҳо эгаллаб турибди...


Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика