UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  2 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  10 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  3 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

Куртуа Месси пенальтини қандай амалга оширишини билган? Янгиликлар

Куртуа Месси пенальтини қандай амалга оширишини билган?

Тунда ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Парижда ПСЖ - "Реал" (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.

"Биз кучли рақибга қарши унинг майдонида тўп тепдик. Ўйинни ёмон бошламадик, бироқ тўп билан кўнгилдагидек муомалада бўла олмадик ва бунинг оқибатида зарар кўрдик.

Оддий вазиятда тўпни йўқотдик ва Мбаппе икки футболчининг орасидан ўтиб, ердан зарба берди. Зарба учун қулай вазиятга қараб чиқиб келаётган рақиб учун дарвоза соҳасини имкон қадар тўсдим, лекин аламли гол ўтказиб юбордим. Буни қабул қилиш осон эмас, аммо умумий олиб қарасак, биз ёмон ўйин ўтказдик. Хафамиз, лекин олдинда жавоб ўйини бор ва ҳали ҳеч нима ҳал бўлмади.

Бугунгидек ўйинларда дарвозабон одатдагидан кўпроқ тер тўкиши талаб қилинади. Мен "Атлетико"да ўйнаган вақтларимдан бери Мессига қарши майдонга тушаман ва унинг пенальтини қандай тепишини кузатиб бораман. Лео нуқтадан кўпинча тўпни айнан шу бурчакка йўллайди (аргентиналик охирги 5та пенальтидан 4 тасида тўпни ўзидан ўнг пастки буракка йўллаган. изоҳ - Championat.asia). Чизиқда узоқроқ туриб, уни чалғитишга уриндим.

Вазифа ўзгармади — ғалаба қозонишимиз зарур. Биз ўз майдонимизда, минглаб мухлисларимиз қўллаб-қувватлаб турадиган "Сантьяго Бернабеу"да рақибни кутиб оламиз", - деди Тибо Куртуа.

Аввалроқ, бельгиялик посбон бу учрашувда рекорд ва бир нечта эътиборга лойиқ натижалар қайд этгани ҳақида хабар бергандик.
 


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика