Куртуа мавсум якунланганидан сўнг "Челси"дан кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
20 окт 2016, 20:00
The Times нашрининг хабар қилишича, Тибо Куртуа кейинги мавсумни бошқа жамоа сафида бошлаши мумкин.


"Челси" посбонига Англиядаги ҳаёт ёқмаяпти. Куртуа Ла-Лига грандлари "Атлетико" ёки "Реал"дан таклиф кутмоқда. Агар юқоридаги клублар томонидан Куртуага таклиф бўладиган бўлса у жамоасини ўзгартиради.

"Аристократлар" ҳам ушбу трансфернинг амалга ошишига қарши эмаслар ва бельгиялик дарвозабоннинг ўрнига италиялик ёш Жанлуижи Доннаруммани харид қилмоқчилар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›