

"Қироллик клуби" посбони Тибо Куртуа эртанги баҳсда иштирок этса ажойиб натижа қайд этади. Агар бельгиялик дарвозабон ушбу учрашувда майдонга тушса, Мадрид дебрисида "Атлетико" ҳамда "Реал" шарафини ҳимоя қилган XXI асрдаги биринчи футболчига айланади.
"Реал" - "Атлетико" учрашуви Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.


