Куртуа: "Агар "Реал" финалга чиқса, унда албатта ғалаба қозонади. Мен бу сафар тўғри тарафдаман"

Narzulla Saydullayev
27 май 2022, 23:20
Дарвозабон ЕЧЛдаги ғалабага ишонмоқда.

"Реал Мадрид" клуби дарвозабони Тибо Куртуа "Ливерпул"га қарши бўладиган ЕЧЛ финали ҳақида гапирди.

"Саккиз йил аввал мен биринчи марта ЕЧЛ финалида ўйнагандим. Ўшанда ғалаба қозона олмагандим. Аммо эртага барчаси амалга ошади. Агар "Реал" финалга чиқса, унда албатта ғалаба қозонади. Мен бу сафар тўғри тарафдаман", -дейди Тибо Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, финал беллашуви 28 май куни Парижда ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Marca