UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:45Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  5 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  3 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  2 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1

Кураш авжида: А Серия 21-тур якунлари Янгиликлар

Кураш авжида: А Серия 21-тур якунлари

5-7 февраль кунлари Италия чемпионатининг навбатдаги тури бўлиб ўтди.

"Ювентус" бу сафар "Рома"ни таслим этди

Сўнгги пайтларда "Ювентус" ўйини чиндан ижобий томонга ўзгарди ва буни оддий мухлислар ҳам сезиб улгурди. "Рома"га қарши ўйинни ҳам туринликлар анча фаол бошлашди ва тезкор гол уришга эришишди. Мората тўпни Роналдуга етказди, португалиялик эса узатма амалга оширадиган вазиятдан заргарона зарба билан Лопесни доғда қолдирди. "Рома" ташаббусни қўлга олишга интилди, аммо "Ювентус" бунга хавфли қарши ҳужумлари билан жавоб берарди, уларнинг бирида Роналдунинг тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. "Рома" эса бурчак тўпидан кейин Манчинининг зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, лекин ярим ҳимоячига бироз аниқлик етишмади.

Танаффусдан кейин вазиятлар сони бироз камайди. Роналду фаоллиги билан ажралиб турарди ва голига ассист қўшиб қўйиши мумкин эди, бироқ Моратанинг зарбасидан кейин тўп бироз юқоридан ўтиб кетди. "Рома" гол урди, лекин ўз дарвозасига. Кулушевскининг узатмасидан кейин Криштиану тўпни дарвозага тўғрилаб қўйишга тайёр эди, лекин Ибаньез ундан "чаққонроқ" чиқди. Шу вазиятдан кейин "бўрилар" бу кеча ҳеч йўқ бир очко ҳам ишлай олмаслиги ойдинлашди. Умуман отлганда, чинакам голли вазиятлар ҳам бўлмади. Яна бир бор "Рома" гранд рақибга имконни бой берди, "Ювентус" эса самарали ҳаракатлари ва натижа учун ақлли ўйнай олиши билан мухлисларини хушнуд этди. "Кекса синьора"ни чемпионлик пойгасидан чиқариш хато бўлишини Пирло шогирдлари исботлаб қўйишди, орадаги фарқ кичик бўлмаса-да, скудетто учун кураш давом этади.


"Интер" кутилганидек "Фиорентина"ни мағлуб этди

"Интер" етакчидан қолиб кетмасликка ҳаракат қилмоқда ва бўшашиш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаяпти. "Интер" ўйин стартидаёқ гол уриши мумкин эди, лекин Барелланинг зарбасидан кейин Дронговски тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Польшалик посбон биринчи бўлимда анча тер тўкди, бироқ "Интер"нинг қизиқарли комбинациясидан кейин у ҳам жамоасини қутқара олмади. Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва Санчес Бареллани тўп билан таъминлади, ёш италиялик футболчи айланма зарбаси билан киперга имкон қолдирмади. "Фиорентина" ҳам гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлганди, аммо Бонавентуранинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди, иккинчи уринишни эса Ханданович бартараф этди.

Иккинчи бўлимнинг 10 дақиқасигина ўтгач, "Интер" ўйиндаги интригани сўндирди. Санчес тўпни Хакимининг йўлига ташлаб берди, Ашраф эса Перишичга шундай қулай имконият яратиб бердики, хорватиялик даврозани аниқ нишонга олса бўлгани эди. Пранделли захирадан янги футболчиларни, жумладан Кокоринни, ўйинга ташлади. Лекин хавфли имкониятлар "Интер"да кўпроқ бўлди. Аввалига Лукаку Хакимининг узатмасидан кейин, кейин Лаутарода ҳам имкон бўлганди. "Интер" кам куч сарфлаб ғалабани қўлга киритди, "Фиорентина" эса яна ўзидан хафа бўлиши керак. Агар Дронговски ва меҳмонларнинг ноаниқ зарбалари бўлмаганида, ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди. 


"Милан" "Кротоне"ни мағлуб этди, Ибра ва Ребичдан дубль

"Интер" ғалаба қозонганидан хабардор бўлган "Милан" "акулалар"га қарши 3 очко ниятида майдонга тушди. Шундай бўлса-да, биринчи вазият айнан миланликлар дарвозаси олдида юзага келди. Ди Кармине яхши зарба берди, лекин Доннарумма тўсин остига кетаётган тўпни қайтара олди. "Милан" бўлим охирларига келиб уйғона бошлади ва гол ҳам урди. Златан ва Леао девор услубида рақибларни доғда қолдиришди ҳамда швециялик форвард ҳисобига набватдаги голни ёздириб қўйди. "Кротоне" яна ҳужумга ташланишга уриниб кўрди, аммо "Милан" рақибни ортиқ ўз дарвозасига яқинлаштирмади.

Танаффусдан кейин эса Пиоли шогирдлари чинакамига ўйнай бошлашди. Аввалига Ребичнинг ажойиб узатмасидан кейин Леаода имкон бўлганди, лекин голкипер тўпни қайтара олди. Кейинги ҳужумда Эрнандес биргина узатма билан рақиб ҳимоясини "ўйиндан чиқарди" ва Златан мўлжалда адашмаслиги қолганди. Яна 5 дақиқа ўтгач, "Кротоне" тўлиқ нокаут қилинди. Чалханоглу бурчак зарбасини зўр амалга оширди ва Ребич тўпни дарвозага жойлаб қўйди. "Милан" бундан кеийн ҳам тўхтаб қолмади, Златан ва Ребичда имониятлар бўлди. Аммо кеийнги гол Чалханоглунинг узатмасидан кейин тиниб-тинчимас Ребич ҳисобига ёзилди. "Милан" етакчиликни сақлаб турибди, "Кротоне" эса... "Акулалар" турнир жадвали денгизининг энг тубида сузиб юрибди.


"Наполи" Шомуродовсиз "Женоа"га ютқазиб қўйди

Охирги натижаларни инобатга олсак, бу беллашув "Наполи" ва шахсан Гаттузо учун муҳим аҳамият касб этарди. Амалда эса "Женоа" илк дақиқаларда анча тетик кўринди. Бадель биргина узатма билан рақиб ҳимоясини доғда қолдирди ва Пандевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Тажрибали македониялик форвард панд бермади. "Наполи" кейинги ҳужумдаёқ ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Максимович бурчакдан узатмадан кейин дарвоза тўсинини нишонга олди. "Грифонлар" эса вазиятлардан фойдаланишда самаралироқ ҳаракат қиларди. Пандев Зайц билан девор услубида ўйнаб, тўпни жарима майдонида қайта қабул қилди ва дарвоза бурчагига аниқ жойлаб қўйди. "Наполи" учун кутилмаган старт бўлди. Танаффусгача меҳмонлар вазият яратишга уриниб кўрди, аммо "Женоа" ҳимояси рақибникидан фарқли равишда қўпол хатоларга йўл қўймасди.

Неаполь танаффусдан сўнг темпни чинакамига оширди. Аввалига Политано Инсиньенинг узатмасидан кейин айланма зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйишига бир бҳая қолди. Кейинги хавфли вазиятда "Наполи" сардори Осимхенни қулай нуқтага чиқариб юборди, зарба кучли, аммо ноаниқ бўлди. "Наполи" кучли босим уюштирар, лекин баъзан Перин, баъзан дарвоза устунию-тўсинлари тўп тўрга бориб тушишига ҳалақит қиларди. Ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда Политано жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан битта тўп киритишни уддалади ва "Наполи" сўнгги дақиқаларда мувозанатни тиклашга эришадигандек эди. Бироқ амалда "Женоа" хотиржам ҳаракат қилди ва ўз дарвоза олдида хавфли вазият яратишга имкон бермади ҳамда муҳим 3 очкони қўлга киритди.


Бергамодаги триллер 

"Аталанта" ва "Торино" ўртасидаги аксарият учрашувлар ёрқин ва томошабоп бўлади. Бу сафар ўйин старти анча сокин кечди, аммо 1-хавфли вазиятоқ гол билан якунланди. Де Рон марказдан тўпни Иличичга ташлаб берди, Йосип ҳимоячини ортда қолдириб, тўпни дарвозага йўналтира олди. Яна 5 дақиқа ўтиб, Муриэль жарима майдонига ёриб кирди ва бир қарашда узатмаси қовушмаганди, лекин Гонсенс тўпга етишнинг имконини топди ҳамда орадаги фарқни оширди. "Буқалар" ҳимояси эса карахт ахволга тушиб қолганди. Кўп ўтмай, навбатдаги ҳужумда Иличич ассистент ролида иштирок этди ва тўпни Муриэлга аниқ етказди. Луис аввалига Сиригуни алдай олмаган бўлсада, такрорий уринишдан тўпни дарвоза тўрига йўллади. Ўйиннинг 21-дақиқасига келиб, 3 та тўп фарқ ва "Аталанта"нинг қарши ҳужумлари инобатга олсак, беллашув тақдири ҳал бўлгандек эди. Бироқ "Торино" таслим бўлмади ва битта гол уришга эришди. Белотти пенальтидан гол ура олмаган бўлсада, иккинчи уринишда орадаги фарқни барибир қисқартирди. Бўлим сўнггида "Аталанта" жарима майдони ичида хавфли вазият юзага келди ва тўсинга тегиб қайтди, Бремер эса ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилиб, яна бир гол уришга эришди. Кутилганидек, жамоалар ҳужумкор ва томошабоп ўйин намойиш қилиб беришди.

Танаффусдан кейин ўйин темпи пасаймади. Жамоалар марказда ортиқча ушланиб қолмай, вазият кетидан вазият яратишарди. Уилфрид Синго ажойиб зарба билан "Аталанта" дарвозаси тўсинини нишонга олди. Жавоб ҳужумида Миранчук "буқалар" дарвозаси устунини текшириб кўрди. Ҳал қилувчи воқеа эса 85-дақиқада юз берди. Вердининг идеал узатмасидан кейин Бонаццоли ҳисобни тенглаштирди. Ўйин сўнггида эса Верди жамоасига ғалаба келтириши мумкин эди, лекин омади чопмади. Ҳисоб ўйинга мос бўлсада, "Аталанта" натижадан қониқмагани турган гап.

Шунингдек: "Лацио" "Кальяри"дан кучлироқ, "Специя" "Сассуоло"ни енгди, "Верона"нинг "Удинезе"га кучи етмади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси  

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика