Мартинес Испания билан ўйинда нима учун Рамушни майдонга туширмаганини тушунтирди

7 июл 2026, 17:07
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Испанияга қарши баҳсда нима сабабдан Криштиану Роналдуни алмаштирмаганига изоҳ берди.

Португалия Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026нинг 1/8 финал босқичида мусобақани тарк этди.

Криштиану Роналду ўрнига Гонсалу Рамушни майдонга туширмаганингиз учун танқидлар бўлиши табиий.

"Бу жуда юзаки таҳлил. Жисмоний томонлама Криштиану 90 дақиқа давомида тўлиқ ўйнашга мутлақо қодир эди. У бўш ҳудудлар яратади, мослашади. Бундай футболчи жуда муҳим. Эҳтимол, Гонсалу Рамуш қўшимча вақтларда фойдали бўлиши мумкин эди, аммо бу ўйиндаги стратегиямиз бошқача эди. Биз Испаниянинг ҳужумларини тийиб туришимиз керак эди ва ҳужумчиларни алмаштиришдан мантиқ йўқ эди.

Рафаэл Леау Хорватия билан ўйинда энг яхши футболчимиз бўлганди, у охирги марта анча олдин 90 дақиқа ўйнаганди, шу сабабли уни асраш керак эди. Бунинг танқидларга алоқаси йўқ. Мен самарадорликдан умуман хафа эмасман. Биз финалгача боришни истагандик ва мен бу жамоа билан жуда фахрланаман. Биз фаворитлардан бирига қарши ўйнадик ва гоҳида уларга муаммолар туғдира олдик, бироқ гол ура олмай, таваккал қилдик. Биз Франция, Испания, Германия билан ўйнадик, Миллатлар Лигасида ғолиб чиқдик. Мен қаерга қараб кетаётганимизга фахр билан қарайман. Бу сафар натижа биз кутгандек бўлмади, лекин бундай турнирларда шунақаси ҳам бўлиб туради", — деди Мартинес.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com