UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  0 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  57 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2

Куни ўтхўр бўрилар-у қанотсиз бургутларга қолган қашшоқ Рим Янгиликлар

Куни ўтхўр бўрилар-у қанотсиз бургутларга қолган қашшоқ Рим

Рим – Италия республикасининг пойтахти ва бош шаҳри.

Римнинг улуғвор тарихи

Бугунги кундаги  майдони  1287,36 кв.км ҳисобланадиган мазкур шаҳарга эрамиздан олдинги 753 йилда ака-ука Ромул ва Рем томонидан асос солинган, деб фараз қилинади. “Рим” атамаси қадимги дунёда нисбатан кенг маънони ифодалаган. Бутун бошли империя мана шу шаҳар атрофида бирлаштирилган ва мос равишда шаҳар номи бутун мамлакат номига кўчирилган.

Рим империясининг довруғи оламни тутгани-ю бутун Европа мана шу мамлакат билан ҳисоблашишга мажбур бўлганидан хабарингиз бор. Ҳаттоки, антик даврда шундай фраза бор эди:”Барча йўллар Римга олиб боради”. Шаҳарнинг оқсуяк аҳолиси эса малакат шуҳратидан беҳад ғурурланар, бошқа юмуш тополмаганидан колониялардан оқиб келаётган қуллар ижросидаги вахшиёна саҳналарни томоша қилиб, ўрни келганда Колизейда ўтиргани ҳолда уларнинг тақдирини биргина бармоқ ҳаракати воситасида(!) ҳал қилиб қўя қоларди. Эҳтимол, ХХ асрда дунё халқлари бошига туганмас офатлар олиб келган итальянларнинг фашистик дунёқараши аждодлардан меърос бўлса, не ажаб!

Келинг, ҳозир Римнинг бугуни, яхшиси Рим футболининг бугунги куни ҳақида суҳбатлашайлик.

Бу жабҳада сўз кетар экан, улар қўлларини кўкракка уриб мақтана олмайдилар. Рим футболининг осмони анча хира тортиб, ҳаёт сокинлашгани, турғунлашгани бор гап. Хўш, ҳамма вақт ҳам шундай бўлганми? Йўқ, албатта. Рим футболининг кам бўлса-да, ёрқин даврлари бўлгани ҳам бор гап.

“Бургутларнинг” юксак парвози 

Шубҳасиз, ўтган асрнинг сўнгги йиллари “Лацио” тарихидаги энг яхши давр ўлароқ тарихга кирди.

Ўша даврлар Сержо Краньотти бошчилигидаги «Cirio» концерни жамоа ҳомийлигини қўлга олган ва суперклуб тузиш йўлида шаҳдам қадамлар ташлаётганди. Краньотти жамоадан пулни аямади, у ўша даврлар трансфер бозорини ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Айнан мана шу омил жамоа муваффақиятларига ҳам, унинг муваффақиятсизликларига ҳам сабаб бўлди. Боиси шундаки, итальянлар “кўрпага қараб  оёқ узатишмади”. Эътибор қилинг, ўша йилларда Эрнан Креспо, Гаиска Мендьета, Хуан Себастьян Верон, Кристиан Вьери, Яп Стам, Синиша Михайлович, Стефано Фьоре ва Клаудио Лопез, Деян Станкович,  Марсело Салас, Павел Недвед сингари юлдузлар “Лацио” учун ўйнашди. Уларнинг аксари ўз нархига нибатан анча юқори баҳода харид қилинди. Солиштириш учун: Мадриднинг “Реал” клуби 2002 йилда Роналдо(Жаҳон чемпиони, мундиалнинг энг яхши тўпурари) ни “Интер”дан 45 миллион евро эвазига харид қилган. “Лацио” эса 2 йил олдин Эрнан Креспо учун “Парма”га 57 миллион евро тўлаганди. 

Бу харажатлар тез орада ўз сўзини айтди: Скудетто ва мамлакат кубоги (1999/2000), қитъа миқёсидаги илк, ягона кубок (1999) қўлга киритилди. Аммо бу хурсандчиликлар узоққа чўзилмади, ўйламай сарфланган маблағлар клубни ҳам, унга ҳомийлик қилаётган “Cirio” консернини ҳам инқироз кўчасига етаклаб кирди. Шу тариқа Италия футболидаги оз муддатлик етакчилик ниҳоясини топди. 

Рим императори эраси

“Рома”нинг ички чемпионатдаги сўнгги муваффақияти 2000/01 йилги мавсумга тўғри келади. Бу ерда маблағ эмас, номлар муҳим ўрин тутади. “Бўрилар”нинг муваффақиятлари жамоа афсонаси Франческо Тотти номи билан бевосита боғлиқ. Буни қарангки, “император” фаолиятини якунлагач, жамоа медаллардан борган сари узоқлашиб бормоқда. Эслаб кўринг, аср аввалида кимлар “Рома” шарафини ҳимоя қилганди: Венсан Кандела, Кафу, Габриель Батистута, Даниэло Де Росси, Франческо Тотти...

Хулоса ўрнида икки оғиз

Бугун Рим клублари нафақат Скудетто учун курашмай қўйди, балки, бу курашда Турин, Милан, Неаполь ва, ҳатто, Бергамо шаҳри жамоаларини ҳам ўзидан олдинга қўйиб юборди. Бунга сабаб қилиб бир томондан уларнинг молиявий ҳолати кўрсатилса, бошқа шаҳар мафияларининг кучли эканлиги яна бир омил сифатида эътироф этилади. Булар шунчаки фаразлардир.

Аммо шуниси аниқки, Рим клублари “Ювентус”-у “Наполи”га фақат ўзларида “Олимпико” стадионининг борлиги билан мақтана оладиган даражага тушиб қолдилар.

Фахриддин Рўзиев 


Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика