UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04"Барселона" – "Гранада". Асосий таркиблар маълум  8 23:56"Ювентус" – "Парма". Асосий таркиблар билан танишинг  2 23:37Андрей Шевченко: "Сан-Сиро"га қайтиш ҳар доим ёқимли"  3 23:20АПЛ. МЮ "Ливерпуль" қаршисида ожиз қолди  173 23:11БАА - Ўзбекистон. Мухлисларимиздан ажойиб ҳаракат  35 22:53"Тезкор студия". Ўзбекистон ОТЖ ишончли ғалабаси муҳокамаси ва Таиланддаги қаҳрамонга тезкор қўнғироқ  17 22:52“Ривожланиш кубоги-2020”. Азамат Абдураимов жамоаси мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  33 22:37Усмон Тошев: "Ҳавотирга соладиган битта жиҳат бор..."  5 22:22"Боруссия" Алькасерни сотади  3 22:06U-23 Осиё чемпионати. БАА - Ўзбекистон 1:5  17 22:01Санжар Қодирқулов: "Тезкор гол ўтказиб юборганимиз ҳам яхшиликка бўлди"  15 21:50Абрамов эртага Тошкентга қайтади  14 21:48Бобир Абдихолиқов: "Саудия Арабистони билан жуда қийин баҳс кутиб турибди"  31 21:35Бундеслига. “Бавария” сафарда "Герта"ни ер тишлатди  18 21:34Достон Ибрагимов: "Бизда Олимпиадага чиқиш учун жуда яхши имконият бор"  17

Куни ўтхўр бўрилар-у қанотсиз бургутларга қолган қашшоқ Рим Янгиликлар

Куни ўтхўр бўрилар-у қанотсиз бургутларга қолган қашшоқ Рим

Рим – Италия республикасининг пойтахти ва бош шаҳри.

Римнинг улуғвор тарихи

Бугунги кундаги  майдони  1287,36 кв.км ҳисобланадиган мазкур шаҳарга эрамиздан олдинги 753 йилда ака-ука Ромул ва Рем томонидан асос солинган, деб фараз қилинади. “Рим” атамаси қадимги дунёда нисбатан кенг маънони ифодалаган. Бутун бошли империя мана шу шаҳар атрофида бирлаштирилган ва мос равишда шаҳар номи бутун мамлакат номига кўчирилган.

Рим империясининг довруғи оламни тутгани-ю бутун Европа мана шу мамлакат билан ҳисоблашишга мажбур бўлганидан хабарингиз бор. Ҳаттоки, антик даврда шундай фраза бор эди:”Барча йўллар Римга олиб боради”. Шаҳарнинг оқсуяк аҳолиси эса малакат шуҳратидан беҳад ғурурланар, бошқа юмуш тополмаганидан колониялардан оқиб келаётган қуллар ижросидаги вахшиёна саҳналарни томоша қилиб, ўрни келганда Колизейда ўтиргани ҳолда уларнинг тақдирини биргина бармоқ ҳаракати воситасида(!) ҳал қилиб қўя қоларди. Эҳтимол, ХХ асрда дунё халқлари бошига туганмас офатлар олиб келган итальянларнинг фашистик дунёқараши аждодлардан меърос бўлса, не ажаб!

Келинг, ҳозир Римнинг бугуни, яхшиси Рим футболининг бугунги куни ҳақида суҳбатлашайлик.

Бу жабҳада сўз кетар экан, улар қўлларини кўкракка уриб мақтана олмайдилар. Рим футболининг осмони анча хира тортиб, ҳаёт сокинлашгани, турғунлашгани бор гап. Хўш, ҳамма вақт ҳам шундай бўлганми? Йўқ, албатта. Рим футболининг кам бўлса-да, ёрқин даврлари бўлгани ҳам бор гап.

“Бургутларнинг” юксак парвози 

Шубҳасиз, ўтган асрнинг сўнгги йиллари “Лацио” тарихидаги энг яхши давр ўлароқ тарихга кирди.

Ўша даврлар Сержо Краньотти бошчилигидаги «Cirio» концерни жамоа ҳомийлигини қўлга олган ва суперклуб тузиш йўлида шаҳдам қадамлар ташлаётганди. Краньотти жамоадан пулни аямади, у ўша даврлар трансфер бозорини ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Айнан мана шу омил жамоа муваффақиятларига ҳам, унинг муваффақиятсизликларига ҳам сабаб бўлди. Боиси шундаки, итальянлар “кўрпага қараб  оёқ узатишмади”. Эътибор қилинг, ўша йилларда Эрнан Креспо, Гаиска Мендьета, Хуан Себастьян Верон, Кристиан Вьери, Яп Стам, Синиша Михайлович, Стефано Фьоре ва Клаудио Лопез, Деян Станкович,  Марсело Салас, Павел Недвед сингари юлдузлар “Лацио” учун ўйнашди. Уларнинг аксари ўз нархига нибатан анча юқори баҳода харид қилинди. Солиштириш учун: Мадриднинг “Реал” клуби 2002 йилда Роналдо(Жаҳон чемпиони, мундиалнинг энг яхши тўпурари) ни “Интер”дан 45 миллион евро эвазига харид қилган. “Лацио” эса 2 йил олдин Эрнан Креспо учун “Парма”га 57 миллион евро тўлаганди. 

Бу харажатлар тез орада ўз сўзини айтди: Скудетто ва мамлакат кубоги (1999/2000), қитъа миқёсидаги илк, ягона кубок (1999) қўлга киритилди. Аммо бу хурсандчиликлар узоққа чўзилмади, ўйламай сарфланган маблағлар клубни ҳам, унга ҳомийлик қилаётган “Cirio” консернини ҳам инқироз кўчасига етаклаб кирди. Шу тариқа Италия футболидаги оз муддатлик етакчилик ниҳоясини топди. 

Рим императори эраси

“Рома”нинг ички чемпионатдаги сўнгги муваффақияти 2000/01 йилги мавсумга тўғри келади. Бу ерда маблағ эмас, номлар муҳим ўрин тутади. “Бўрилар”нинг муваффақиятлари жамоа афсонаси Франческо Тотти номи билан бевосита боғлиқ. Буни қарангки, “император” фаолиятини якунлагач, жамоа медаллардан борган сари узоқлашиб бормоқда. Эслаб кўринг, аср аввалида кимлар “Рома” шарафини ҳимоя қилганди: Венсан Кандела, Кафу, Габриель Батистута, Даниэло Де Росси, Франческо Тотти...

Хулоса ўрнида икки оғиз

Бугун Рим клублари нафақат Скудетто учун курашмай қўйди, балки, бу курашда Турин, Милан, Неаполь ва, ҳатто, Бергамо шаҳри жамоаларини ҳам ўзидан олдинга қўйиб юборди. Бунга сабаб қилиб бир томондан уларнинг молиявий ҳолати кўрсатилса, бошқа шаҳар мафияларининг кучли эканлиги яна бир омил сифатида эътироф этилади. Булар шунчаки фаразлардир.

Аммо шуниси аниқки, Рим клублари “Ювентус”-у “Наполи”га фақат ўзларида “Олимпико” стадионининг борлиги билан мақтана оладиган даражага тушиб қолдилар.

Фахриддин Рўзиев 


Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
02 ноя 15:28:30
M U F C
Natdizimga chorluvchi maqola. Hayot bu gildirak, gildirakning hozir yerga ishqalangan nuqtasi vaqti kelib eng choqoda boladi.
   
02 ноя 16:53:29
Special_Man
Maqolani yozgan admin bilan dunyoqarashimiz bir xil ekan. Bu maqolani tushunish uchun kuchli aql va sabr kerak bo'ladi
   
02 ноя 15:25:19
Вадим Карленович Абрамов
Сардор Мирзаев оут, ватанпарварлик, мухлисларга хурмат йук, унга хаммаси П!
   
02 ноя 15:19:15
RASHID CHELSEA
Tottisiz ROMA qanotsiz qush kabidir.Imperator yagona edi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг