Кунде: "Челси" тарихда қолди"

Alisher
29 сен 2021, 14:22
"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде ёзги трансфер ойнасида "Челси"га амалга ошмаган трансфери ҳақида гапирди.

Ўйинчининг испан клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Челси"га трансфер? Бу тарихда қолди. Ҳозирда мен "Севилья"га эътиборимни қаратганман. Жамоага мен, менга эса жамоа керак.

Менга андалусияликлар учун ўйнаш ёқади. Ўйлайманки, бу мавсумни олдингисидан кўра яхшироқ ўтказа оламан", - дейди футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: lequipe.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›