UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  5 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  34 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4

Куман Вейналдумни "Барселона"да кўрмоқчи Янгиликлар

Куман Вейналдумни "Барселона"да кўрмоқчи

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумга қизиқмоқда.

Сўнгги бир неча ой давомида Вейналдум ва "Ливерпуль" шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олишмаяпти. Битим 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Хабарларга кўра, Куман ҳамюртини "Барселона"да кўрмоқчи ва уни Англия клуби билан янги шартнома имзоламасликка ундамоқда.

Вейналдум - Роттердамнинг "Спарта" клуби тарбияланувчиси. Ўйинчи "Ливерпуль"га 2016 йилнинг ёзида "Ньюкасл Юнайтед"дан ўтган эди. У Куман қўл остида Нидерландия терма жамоасида 2018 йилдан бери ўйнайди.

Футболчи жорий мавсум клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришди.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика