UZ

Сўнгги янгиликлар

06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  2 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  6 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54

Куман: "ВАРга тушунмаяпман" Янгиликлар

Куман: "ВАРга тушунмаяпман"

"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман ЛаЛига 7-тури доирасида "Реал"га учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- Яхши ўйин кўрсатдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон кўринмадик. Ўйиннинг боришини инобатга олсак, бундай мағлубиятга лойиқ эмасдик.

Арбитрнинг айрим қарорлари жуда тушунарсиз бўлмоқда. Унинг пенальти борасидаги қарори натижага жиддий таъсир қилди. Пенальтига қадар яхши ўйин кўрсатаётгандик.

- Пенальти ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг таъсири катта бўлди. ВАРга тушунмаяпман. ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилмоқда. Жарима майдончаси ичида кийимдан тортиш ҳолатлари оддий вазият ҳисобланади. Беш ўйин ўтказган бўлсак, бирор марта ВАР бизнинг фойдамизга қарор чиқармади. "Хетафе"га қарши ўйиндаги карточкалар... Биз бунга лойиқ эмасдик.

- Ҳакамларга нима дегандингиз?
- "Сиз учун бу пенальтими? Мен учун йўқ". Шундай дедим, бир кун келиб, у менга ВАРнинг Испанияда ишлатилиш тизимини тушунтириб берар.

Тушуняпсизми, бирор марта фойдамизга қарор чиқарилмади. "Севилья"га қарши ўйинда Мессига фол ишлатилганида пенальти йўқдими? "Хетафе"га ҳам икки марта қизил карточка бериш керак эди. Ундан нима учун ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилишини сўрадим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика