

"Бу ишнинг бир қисми. Мен "Барселона"ни қабул қилиб олганимда, бизнинг ўз тушунчаларимиз бор эди, шундан сўнг биз қарор чиқардик.
Шундай қарорлар қабул қилиш керак. Агар ҳаммаси яхши кетса - ажойиб, аммо ўхшамаса, бу менинг йўлим бўлиши керак ва бу энг асосийси.
Албатта, Луис Суарес "Атлетико"нинг ўрнига "Ювентус" билан шартнома имзолаши яхши бўлар эди, сабаби у ҳали ҳам Ла Лигада ўйнамоқда. Аммо биз ўйинчига ҳурмат кўрсатиб бундай оғир қарорни қабул қилишимиз керак эди. Мен бу нарса муҳим деб ўйлайман.
Мен ҳали ҳам ўзимизнинг олдинги қароримизни қўллаб-қувватлайман", - дейди Куман.
Эслатиб ўтамиз, етакчи "Атлетико" иккинчи ўриндаги "Барса"дан 10 очко илгариб кетган, бундан ташқари мадридликларда битта захира ўйини бор. Луис Суарес эса 14та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалини бошқармоқда.



