Кулибали "Наполи"да қолиш учун маошининг камайишига ҳам тайёр

Alisher
18 июн 2022, 14:33
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини итальян жамоасида давом эттиришни хоҳлайди.

30 ёшли сенегаллик неаполликлар сафидан кетмоқчи эмас. Кулибали "Наполи"да қолиш учун маошининг камайишига ҳам тайёр. У жамоа сардори бўлмоқчи ва фаолиятини ўша ерда якунламоқчи.

Кулибалининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Ўйинчига "Барселона" ва "Севилья" қизиқмоқда.

Ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›