Кучли-бешликдаги қизил карточка олмаган жамоалар
26 апр 2016 23:30
Янгиликлар
Кучли-бешликдаги қизил карточка олмаган жамоалар
Италия А Серия, Испания Ла Лигаси ва Франция 1 дивизионида барча жамоалар ҳакамнинг қизил карточкаси билан сийланган. Кучли-бешлик чемпионатларида фақатгина тўртта жамоада ҳозирча четлатиш йўқ. Энг қизиғи, нисбатан анча тартибли ва интизомли ўтадиган Англия премьер лигаси ва Бундеслигада қизил карточка олмаган жамоалар мавжуд.

Англия чемпионатида "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" жамоалари футболчиларига жорий мавсумда қизил карточка кўрсатилмаган. Шунингдек, Бундеслиганинг ҳам икки клуби Дортмунднинг "Боруссия" ҳамда "Дармштадт" жамоалари ҳозирча майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишмаган.

Ушбу жамоалар ичида энг кам огоҳлантиришга эга жамоа бу "Боруссия Дортмунд" саналади. Улар ушбу мавсумда ички чемпионатда бор-йўғи 33 маротаба ҳакамлар томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилишган. Томас Тухель Дортмундда нафақат кучли, балки тартиб ва интизоми билан ҳам намуна бўлаётган жамоани қурмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар