Кучли бешликда фақат битта клуб жорий мавсумда мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда
Aslanov Jasurbek
16 янв 2017, 12:25
Кеча "Севилья" "Реал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, "Қироллик клуби"нинг 40 та учрашувли мағлубиятси сериясига барҳам берди.
Айни дамда кучли бешликда жорий мавсум бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган битта жамоа қолди. Бундеслига вакили "Хоффенхайм" ҳозиргача Германия чемпионатининг 16 та учрашувида 6 та ғалабага эришди ва 10 маротаба дуранг ўйнади.