Куадрадо: "Роналдунинг йўқлигини сездирмаслик учун ҳаракат қиламиз"
01 окт 2021 19:03
Янгиликлар
Куадрадо: "Роналдунинг йўқлигини сездирмаслик учун ҳаракат қиламиз"
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо жамоасининг истиқболи ҳақида фикр билдирди.
Колумбиялик футболчи Чемпионлар лигасида "Челси" устидан қозонган ғалабаси билан жуда фахрланишини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар жамоа ўзининг жанговар фазилатларини намойиш қила олса ва футбол майдонида бирдамликда ҳаракат қилса, бундан завқланади.
Куадрадо Криштиану Роналдунинг кетиши Турин ўйинига таъсир қиладими деган саволга ҳам жавоб берди. "У "Ювентус"га нималар тақдим қилганини яхши биламиз. Унинг маҳоратига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Аммо Криштианунинг йўқлигини сездирмаслик учун астойдил ҳаракат қиламиз", — дейди футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар