Куадрадо эртага «Челси»да тиббий кўрикдан ўтади

Narzulla Saydullayev
30 янв 2015
«Фиорентина» ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо Англияга «Челси»га ўтишини якунлаш учун боради.
«Кўклар» устози Жозе Моуриньо 26 ёшли колумбиялик футболчи АПЛ доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин қайдномасига киритилишини истаганди. Бироқ шанба куни футболчи тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

Куадрадо «Челси»да 7 февраль куни «Астон Вилла»га қарши ўйинда дебют қилиши мумкин..

Олдинроқ «Челси» Куадрадо учун 33,4 миллион евро тўлаши ва «Фиорентина»га Муҳаммад Салоҳни ижарага бериши маълум бўлганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru