Кроос умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

Sherzod Nurmatov
23 сен 2021, 21:23
"Реал Мадрид" клубининг германиялик ярим ҳимоячиси Тони Кроос жароҳатини даволашда давом этмоқда.

Хабарга кўра, бугун германиялик ярим ҳимоячи узоқ вақтдан бери биринчи марта умумий гуруҳда машғулот ўтказди. Қайд этилишича, у машғулотларнинг фақат бир қисмини жамоа билан бирга олиб борган, қолган вақтини алоҳида шуғулланиш билан ўтказган.

Манбанинг хабар беришича, Карвахаль, Менди, Бэйл, Себальос ва Марсело машғулотларни спорт залида алоҳида давом эттирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: MadridistaReal