Кроос "Реал"ни тарк этмоқчи
12 апр 2019 12:47
Янгиликлар
Кроос "Реал"ни тарк этмоқчи
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос жорий мавсум якунлангач клубни тарк этиши мумкин.
Маълумотларга кўра, немис футболчисининг фикрича, унинг жамоадаги даври ўз якунига етди ва янги чақирувларни кутмоқда. 29 ёшли хавбек ёзги трансфер ойнасида "қаймоқранглилар" сафини тарк этмоқчи.
"Реал"дагилар жамоанинг сўнгги йиллардаги асосий футболчиси - Кроос билан хайрлашмоқчи эмас. Бироқ "қаймоқранглилар" футболчининг хоҳишини ҳисобга олиб, муносиб таклиф тушса уни сотишга тайёрлар.
Шу билан бирга Кроос "Реал"га янги юлдуз ярим ҳимоячи келишини кутиши керак. Клуб "Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погба ва "Тоттенхэм" вакили Кристиан Эриксенга қизиқиш билдирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар