Кроос "Реал" билан шартномани узайтиради

Mirjalol Normatov
16 апр 2023
"Реал" футболчиси Тони Кроос клубдаги фаолиятини давом эттиради.

"Marca" хабарига кўра, германиялик футболчига бир йил олдин клубдагилар 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилган, футболчи буни ўйлаб кўриш учун вақт сўраганди. Катта эҳтимол билан у шартномани узайтириши кутилмоқда. У 2014 йилнинг ёзидан буён жамоа таркибида ҳаракат қилиб келмоқда.

Ушбу мавсумда 33 ёшли хавбек "Реал" таркибида 40 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 5 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca