UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  29 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  8 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   14 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас" Янгиликлар

Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"

Германия собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос терма жамоанинг бугунги савиясига баҳо берди.

"Ҳозир биз энг катта ютуқларга эриша оладиган жамоалар қаторида эмасмиз. Чунки бошқалар шунчаки кучлироқ. Аммо мен ишонаманки, агар энг сара немис футболчилари жалб этилса ва уларнинг барчаси формада бўлса, бизнинг кучли томонларимиз бор. Ҳа, биз ҳозир жаҳон чемпиони унвони ҳақида гапиришдан йироқмиз. Бироқ турнир келаси ёзда бўлиб ўтади. Айни пайтда биз бундан жуда узоқдамиз ва ҳақиқатан ҳам энг яхши ҳолатда эмасмиз. Лекин ёзда – керакли ўйинчиларни формага келтирсак бўлади. Биз саралашда нисбатан осон гуруҳга тушдик ва бу борада жуда омадлимиз", – деди Кроос.

Германияликлар саралаш турнирининг 1-тур учрашувида Словакияга имкониятни бой берди (0:2), 2-турда Шимолий Ирландия терма жамоасини мағлуб этди (3:1). Германия 3 очко билан "А" гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
09 сен 20:10:40
Jakhongir Yuldoshev
Германияни олтин даври тугаган. Энди хеч качон 2014-йилги таркиб даражасидаги таркиб йигилмаса керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика